Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  11 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  136 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

ОФК кубоги-2021. "Олой" бош мураббийи: "Биринчи таймда "Насаф"га қарши яхши ўйнадик" News

ОФК кубоги-2021. "Олой" бош мураббийи: "Биринчи таймда "Насаф"га қарши яхши ўйнадик"

ОФК кубогининг 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олой" (4:0) учрашувидан кейин "Олой" бош мураббийи Нўъмонжон Юсупов матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўйиндан олдин бугунги рақибимиз кучли эканлигини таъкидлагандим, биринчи таймда ўйинимиз яхши чиқаётганди, аммо иккинчи таймда ҳимоядаги ўзимиз қилган хатолардан кейин иккита гол ўтказдик. Такрорлайман "Насаф" кучли жамоа.

Таркибимизда кўп футболчилар ёш ва бундай даражадаги халқаро мусобақада биринчи бор ўйнашди. Тўпни ўзимизда сақлаб туришга уриндик, ҳаракат қилдик, аммо ҳисоб йирик бўлганди. Мана шундай ўйинлар орқали тажриба тўпланади. Сўнгги йилларда "Олой" ОФК кубогида иштирок этиб келаётганди, аммо бу йилги таркибимиз янгиланди ва буткул янги жамоага айланди. Мана шу майда деталлар ҳисоб йириклашиб кетишига сабаб бўлди.

Биринчи таймда футболчиларим барча кўрсатмаларни бажаришга уринишди. Иштиёқ ва ҳаракат эвазига яхши ўйнадик. Аммо бундай ўйинларда тажриба тўпланади. Биринчи таймда "Насаф" ҳужумлар қилди, гол уришга уринди, биз ҳимояда яхши ҳаракат қилдик. Голга сабаб бўлган иккита хатодан кейин йигитлар ўзларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишди ва натижа шундай бўлди", - дейди Нўъмонжон Юсупов.


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика