ОФК Криштиану Роналдуни жаримага тортди
		
		28 jun 2024 21:21
        News	
	 
				 
				ОФК Криштиану Роналдуни жаримага тортди
ОФК "Ал Насср" клуби футболчиси Криштиану Роналдуни жаримага тортди. Гап шундаки, Роналду ОЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Ал Насср" – "Ал Айн" ўйинидан олдин ўтказилган матбуот анжуманида мусобақанинг расмий ҳомийси бўлмаган брендни реклама қилган. ОЧЛ тартиб-интизом қўмитаси Криштиану Роналдуни 15 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди. Бундан ташқари, Роналду турнир қоидаларига амал қилишини таъминлай олмагани учун "Ал Насср" клуби ҳам 7500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
Шу йилнинг 11 март куни ўтказилган "Ал Насср" – "Ал Айн" учрашувидан олдинги матбуот анжуманига эътибор қаратилса, Роналду нега жаримага тортилгани деярли аниқ бўлади.
Криштиану ўша матбуот анжуманида ўзи билан бирга "Ursu" номли сувни олиб кирган. "Ursu" Криштиануга тегишли ичимлик суви бренди ҳисобланади. Роналду ушбу сувни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида фаол тарзда реклама қилиб келади.

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments