Latest news

15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  39 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

ОФК ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 саралаш босқичи қуръаси санасини тасдиқлади News

ОФК ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 саралаш босқичи қуръаси санасини тасдиқлади

Осиё Футбол Конфедерацияси ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 сўнгги саралаш босқичлари учун ўтказиладиган қуръа ташлаш муддатини тасдиқлади.

Унга кўра, 7 апрель куни ОК-2019 сўнгги саралаш босқичига қуръа ташланади. Мазкур қуръада ЖЧ-2018 ҳамда ОК-2019 иккинчи саралаш босқичидан ўта олмаган 11та терма жамоа Осиё Кубоги финал босқичига йўлланма берувчи сўнгги саралаш босқичидаги рақиблари номини билиб оладилар.

Иккинчи саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган 12та терма жамоа эса, 12 апрель куни Куала-Лумпур шаҳридаги “Mandarin Oriental” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган қуръадан сўнг, ЖЧ-2018 финал босқичига йўлланма берувчи сўнгги саралаш босқичидаги рақиблари номини билиб оладилар. Эслатиб ўтамиз, мазкур саралаш босқичида, 12та терма жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттирадилар.

Осиё Футбол Конфедерацияси, шунингдек, Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичи учун қуръа ташлаш муддатини эълон қилди. Унга кўра, мазкур турнирга қуръа ташлаш маросими 30 апрель куни Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ўтказилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика