Latest news

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  6 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

ОФК Ироқни огоҳлантирди News

ОФК Ироқни огоҳлантирди

ОФК Ироқ футбол ассосиациясидан терма жамоа келаси йил ўтказиладиган Форс кўрфази Кубогида иштирок этмаслиги борасида ҳукуматнинг аралашгани бўйича изоҳ сўради.
Маълумотларга қараганда, ОФК навбатдаги кўрфаз Кубоги мусобақасини аслида Ироқнинг Басра шаҳрида ўтказмоқчи эди, бироқ ФИФА Ироқда халқаро ўйинларни ўтказиш имкони йўқлигини маълум қилгач, ОФК бу қарорга қўшилган ҳолда ўйинларни Басрадан Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига кўчирди.

Бу эса ўз навбатида Ироқ ҳукуматида ОФКга нисбатан баъзи норозиликларни келтириб чиқарди ва улар терма жамоа Саудияда бўладиган турнирда қатнашмаслигини билдиришди.

ОФК эса бу масалаларни ҳукумат эмас, балки Ироқ футбол федерацияси ҳал қилишини айтмоқда. Чунки ФИФА ва ОФКнинг талабларига кўра ҳеч бир давлатда ҳукуматнинг футболга аралашишга ҳаққи йўқ деб ҳисобланади. Шундай экан, Форс кўрфази Кубогида Ироқ терма жамоаси қатнашадими-йўқми, буни ҳукумат эмас, балки Ироқ футбол ассосиацияси ҳал қилгани маъқул.

Агар ҳукумат футбол ишларига аралашишни тўхтатмайдиган бўлса, унда миллий терма жамоа бир нечта ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика