Latest news

09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  1 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  1 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  4 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  2 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  3 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  10 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  11 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  8 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0

ОФК инструктори Урганчда News

ОФК инструктори Урганчда

Урганч шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси тасарруфида “С” сертификати учун халқаро мураббийлар курси ўз ишини бошлади.
Жорий йилнинг 8 февралидан 21 февралигача давом этадиган мазкур курсда 21 нафар хоразмлик мураббий  таҳсил олмоқда. Ўқув-машғулотлар жараёни вилоят марказидаги 5-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернат базасида ташкил этиляпти. Ўз навбатида тингловчилар ОФК инструктори Зойир Ҳасанов раҳбарлигида кунига икки мартадан назарий ва амалий машғулотларни маромига етказишмоқда. Хоразм вилояти футбол федерацияси мутахассиси Эркин Қадамов координатор сифатида инструкторга ёрдам бераётир. Курснинг эътиборга молик томони шундан иборатки, уни тугатган мураббийлар нафақат “С” халқаро сертификати, шунингдек мураббийлар учун белгиланган атестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатга ҳам эга бўлишлари мумкин.

- Ўқув-машғулотларимиз юқори савияда ташкил этилаётир, - дейди ОФК инструктори З. Ҳасанов. -  Икки ҳафталик курс давомида тингловчиларимиз янги технологиялар асосида  сабоқ олишади. Ишончим комилки, келгусида курсни тамомлаган мураббийлар бу ерда эгаллаган малака ва кўникмаларини ёш футболчиларга ўргатишади. Кези келганда, курс ишини ташкил этишда ва уни ўтказишда яқиндан кўмаклашаётган Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси ва 5-сон футбол мактаб-интернати раҳбариятига самимий миннатдорчилигимни билдираман.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика