Latest news

21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  7 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  0 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  66 20:49"Ал Васл" — "Бани Яс". Таркиблар маълум  1 20:33"Шарлеруа" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  16 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  8 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  15 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0 15:31"Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

ОФК Эроннинг икки клубини 45 минг доллар жаримага тортди News

ОФК Эроннинг икки клубини 45 минг доллар жаримага тортди

ОФК ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинларидан сўнг Эрон клубларига нисбатан жазо қўллади.

Гап "Истиқлол" ва "Персеполис" клублари ҳақида кетяпти. Ҳар икки клуб баъзи сабабларга кўра, умумий миқдорда 45 минг доллар жаримага тортилди.

Агар деталларга тўхталадиган бўлсак, "Истиқлол" бош мураббийи Фарҳод Мажиди "Ал Дуҳайл" билан баҳсдан сўнг матбуот анжуманига келмагани учун 10 минг доллар тўлайдиган бўлди. Бундан ташқари ушбу жамоа футболчиси Воуриа Гафур "Ал Шорта"га қарши баҳсдан сўнг салбий фикрларни билдиргани учун у ҳам жаримага тортилди.

ОФК тартиб интизом қўмитаси "Персеполис" клубига нисбатан 17,500 доллар жарима қўллади. Чунки ушбу клуб Гоада бўлиб ўтган ОЧЛ ўйинлари пайтида ўз расмий сайти ва видео каналида турли бўлмағур нарсаларни жойлади. Бундан ташқари, "Персеполис" қачон ўз майдонида ўйнайдиган бўлса, 1та учрашувни мухлисларсиз ўтказади. 

Шунингдек, ушбу клуб футболчиси Меҳди Торабига нисбатан ҳам жарима солинди. Чунки у ўйиндан кейинги матбуот анжуманига 15 дақиқа ичида келмаган, балки анча кечикиб келган ва бошқаларни куттириб қўйган. Ҳар икки клуб жаримага тортилгач, Эрон ФФ тартиб интизом қўмитаси ҳам бу борада тегишли ишларни олиб бориши керак бўляпти.

Бу ўринда ички чемпионатга кўп нарса боғлиқ бўлиб қоляпти. Чунки Эрон чемпионатида ўйиндан кейинги матбуот анжуманларига мураббий ва футболчилар хоҳласа киради, хоҳламаса йўқ. Бу ўринда кўп нарса натижага боғлиқ. Тартиб қўмитаси эса ҳалиям бу борада жиддий қарор қабул қилгани йўқ.

Эронлик журналистлар фикрича, матбуот анжуманига кирмаслик мухлислар, ОАВ ва ўйин ташкилотчиларига нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади. Бундан ташқари клублар расмий сайтида исталган нарсани чиқариш ақлга тўғри келмайди. Шу боис футбол федерация бу борада жиддий чора кўриши керак.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика