Latest news

18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  2 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   10 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  1 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  5 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12

ОФК Элдор Шомуродовни эътироф этди News

ОФК Элдор Шомуродовни эътироф этди

ОФК расмий сайти бу мавсум Европада ўзини кўрсатган осиёлик футболчилар ҳақида мақола чоп этди.

Ушбу мақолада 6 нафар футболчига алоҳида эътибор қаратилди ва улар орасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам бор. Сайт Шомуродов ҳақида шундай ёзган: 

"Европада бешинчи мавсумини ўтказган Элдор Шомуродов йил бўйи мухлислар диққат марказида бўлди. 2020 йил Италияга кўчиб ўтган моҳир ҳужумчи А серияда ҳаракат қилган Илёс Зейтуллаевдан сўнг иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди".

"Унинг "Женоа"даги ўйинлари "Рома" устози Жозе Моуриньони ўзига тортди ва Элдор Римга йўл олди. 27 ёшли футболчи гарчи "Рома" сафида кам майдонга тушган бўлса-да, ҳар ҳолда мавсум мобайнида 39та учрашув ўтказиб, 5та гол урди ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилди. У УЕФА мусобақасида ғолибликни қўлга киритган дастлабки ўзбек футболчиси бўлди". 

Мазкур рўйхатдан шунингдек, Даичи Камада (Япония - "Айнтрахт" (Германия), Сон Хёнг Мин (Жанубий Корея - "Тоттенхэм" (Англия), Меҳди Тареми (Эрон - "Порту" (Португалия), Айдин Хрустич (Австралия - "Айнтрахт" (Германия) ва Кйого Фурухаши (Япония - "Селтик" (Шотландия) каби футболчилар ҳам жой олган.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика