Latest news

18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  5 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  3 17:30Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  12 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  1 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  9 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  9 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  7 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

ОФК Чемпионлар лигасида мукофот пуллари оширилди News

ОФК Чемпионлар лигасида мукофот пуллари оширилди

Куала-Лумпурда бўлиб ўтган Осиё Футбол Конфедерациясининг йиғилишида Чемпионлар лигасининг янги мавсумида мукофот пуллари оширилди.

Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.

Энди ОФК Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган клуб бу йилги каби 3 млн. доллар эмас, 4 млн. доллар мукофот пули олади. ОФК Кубогида зафар қучган жамоа эса 2017 йилдагидек 1 млн. доллар эмас, 1,5 млн. долларга бойийди.

ОФК бош котиби Дато Виндсор Жоннинг сўзларига кўра, Чемпионлар лигасининг ҳар бир босқичида мукофот пуллари оширилган.

Сайт берган маълумотларга кўра, ОФК мукофот пуллари борасида фақат Европадан орқада. ОФК Чемпионлар лигаси ғолиби энди аввалги мавсумдан 1 млн. доллар кўп олса, финалчининг мукофотига 500 минг доллар қўшилади ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоа 2 млн. долларга эга бўлади.

ОФК Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги мукофот пуллари:

Босқич2018 мавсум2017 мавсум
1/8 финал
100 минг доллар
80 минг доллар
1/4 финал
150 минг доллар
120 минг доллар
1/2 финал
250 минг доллар
200 минг доллар
ФиналҒолиб: 4 млн. доллар; финалчи: 2 млн. долларҒолиб: 3 млн. доллар; финалчи: 1,5 млн. доллар


ОФК Кубоги ғолибининг мукофот пуллари 1,5 млн. долларга, финалчиники эса 750 минг долларга етди.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика