Latest news

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  1 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  3 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

ЎФФда клублар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди News

ЎФФда клублар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Tags :  ЎФФ
ЎФФда клублар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилдиЎзбекистон Футбол Федерациясининг мажлислар залида федерация ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда миллий чемпионатимизда иштирок этувчи клуб раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар қаторидан 2018 йил Суперлига ва Про-лигада иштирок этадиган клублар олдига қўйиладиган талабларнинг қай тарзда бажарилаётгани, келаси мавсумдан бошлаб Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати назорат қилиб борилиши каби масалалар ўрин олди.
Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Шоакром Исроилов миллий чемпионатни кучайтириш ва ўзбек футболи савиясини янада ошириш мақсадида Суперлигада иштирок этадиган клублар футболчиларининг жисмоний тайёргарлик ҳолатига нисбатан ҳам алоҳида талаблар белгилаб, мазкур талабларни бажарилиши бўйича 2-босқичда мониторинг ишлари амалга оширилиши ҳақида хабар берди.

Биринчи босқичда махсус тест синовлари орқали футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик ҳолати ўрганилса, иккинчи босқич мавсум бошланишидан аввал ўтказилиб, ушбу босқичда футболчиларнинг белгиланган нормативларни бажара олиш ёки олмаслиги кўриб чиқилади. Белгиланган нормативларни бажара олмаган клуб футболчилари 2018 йил мавсумида иштирок этишига рухсат берилмайди.

Шундан сўнг, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров сўз олиб, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар мураббийлари ва ходимларининг малакасини ошириш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини айтиб ўтди.

Жумладан, шу йилнинг 20-21 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида жойлашган “Aspetar” спортга ихтисослашган тиббиёт марказида миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар шифокорлари учун семинар ташкил этилади. 2018 йилнинг январь ойида эсамиллий чемпионатимизда иштирокэтаётган клублар мураббийлари Жанубий Кореянинг Кей-лигасида малака ошириш имкониятига эга бўлишади.


Шунингдек, футболи ривожланган Европа давлатларида ҳам клублар мураббийлари ва ходимлари учун мана шундай семинарлар ташкил этиш юзасидан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида қўшимча қилди. Бу чора-тадбирлардан кўзланган мақсад миллий чемпионатимиз савиясини ошириш, ўзбек футболини юқори босқичга олиб чиқиш экани алоҳида таъкидланди.

Мажлис сўнгида миллий чемпионатимизда иштирок этадиган клублар ПФЛ томонидан қўйилган талабларни ўз вақтида бажаралишини таъминлаш зарурлиги, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ПФЛга ҳисобот бериб турилиши кераклиги яна бир бор таъкидланди.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика