Latest news

20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  11 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  4 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  6 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  5 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  2 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2

ЎФФда ҳакамлар ва назоратчилар йиғилиши бўлиб ўтди News

ЎФФда ҳакамлар ва назоратчилар йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислари залида ҳакамлар ва назоратчилар иштирокидаги навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов, федерация ходимлари ҳамда Ўзбекистон чемпионатида фаолият юритаётган ҳакам ва назоратчилар иштирок этди.

Кун тартибидаги масала Ўзбекистонда ҳакамлик сифатини ошириш, Олий лига, Биринчи лига ҳакамлари, шунингдек,  ёш ҳакамлар билан ишлашни йўлга қўйиш, ҳакамларга ўқув-амалиёт семинарларини Ўзбекистонда ва хорижда ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Ҳакамлик фаолияти билан шуғулланаётган мутахассисларга федерация раҳбарияти томонидан тегишли кўрсатма ва вазифалар берилди.

Йиғилиш давомида сўзга чиққан Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: “Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан юртимизда спортни, хусусан, футболни ривожлантириш бўйича катта кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Федерация раҳбарияти бир қатор ислоҳотлар ўтказиб, юртимизда футболни янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қиляпти. Футболнинг ривожида Сиз ҳакамларнинг ҳам ўз ўрнингиз бор. Шу сабабдан бугунги йиғилишимизда Сизлардан ўз ишингизга профессионал ёндошиб, ўйинларни холис ва масъулият билан бошқариб боришингизни сўрайман. Охирги пайтларда Ўзбекистонда ҳакамлик билан боғлиқ бўлган баъзи камчиликлар кўзга ташланмоқда. Мен тушунаман, иш бор жойда, хато бўлади. Лекин атайлаб хатоликка йўл қўйган, спорт принципларидан оғишган ҳакамларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.

Бу каби камчиликларни бартараф этиш, ҳакамлик савиясини ошириш ва адолатли ҳакамликни таъминлашни асосий вазифаларимиздан бири деб биламан. Мана шу мақсадда Сизларга яқинда Маъмур Саидқосимов янги раҳбар сифатида тайинланди. Ишонаманки, сиз мутахассислар яқин орада юзага келган муаммоларни бартараф этиб, Ўзбекистон чемпионати ва Халқаро ўйинларни холис ва муносиб бошқариб, ўзбек ҳакамлигини юқори босқичга олиб чиқиш учун ўз куч ва билимингизни аямаймизлар”.

Шундан сўнг, йиғилишда ФИФА рефериси Равшан Эрматов сўзга чиқди.

“Бугунги кунда юртимизда бўлаётган катта ислоҳотлар жараёнида муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳар бир ишга адолат билан ёндошиб, бизга ўрнак кўрсатяптилар. Ҳозиргина Умид Муҳаммаджонович таъкидлаб ўтганларидек, биз ҳакамлар ўз ишимизга масъулият ва адолат билан ёндошиб, мухлисларимиз ишончини оқлашга боримизни бериб ҳаракат қилишимиз керак. Сўнгги пайтларда ҳакамлик билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар ва мухлислар эътирозларини инобатга олиб, шу хатолар устида жиддий ишлаб, уни бошқа қайтармаслик ва ҳар бир ўйинда сифатли ҳамда адолатли ҳакамлик намойиш этиб, футболимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур”.

Равшан Эрматовдан сўнг Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов ўз фикрларини билдириб ўтди:

“Авваламбор, менга масъулиятли ишда ишонч билдирганингиз учун миннатдорман. Ушбу ишончни оқлаш учун бор куч ва тажрибамни ишга солишга ваъда бераман. Федерация раҳбарияти томонидан ҳакамлар олдига қўйилаётган вазифалар ўзбек ҳакамлигини янги босқичга олиб чиқиш, ФИФА ва ОФК стандартига таянган ҳолда ҳакамлик ишини тўғри йўлга қўйишдан иборат. Мазкур вазифаларни бажариш учун барчамиз бирлашган ҳолда иш олиб борамиз”.

Rating: -114   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика