Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  2 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

ЎФФ ва ПФЛнинг эътиборсизлиги News

ЎФФ ва ПФЛнинг эътиборсизлиги

Мен ҳали умрим бино бўлиб бундай лоқайд ва беэътибор ташкилотни кўрмаганман.
Сайтимиз ўқувчилари жуда яхши билишади, автофалокат туфайли ногирон бўлиб қолган Камолиддин Кенжаевга ёрдам бериш мақсадида икки марта хайрия тадбири ташкил этилди. Биринчиси 22 ноябрь куни Қаршида ўтказилган бўлса, иккинчиси кеча Тошкентда бўлиб ўтди.

Қаршидаги тадбирда сайтимизнинг фаол вакили Зиёдулла Сафаров, “Насаф” футбол клуби раҳбарияти, Рўзиқул Бердиев бошчилигида мураббийлар штаби, клуб матбуот котиби Азиз Нурий катта ҳажмдаги ишни амалга оширишди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ҳам қараб турмади.

Кеча Тошкентда ўтказилган тадбирга эса Камолиддин Кенжаевнинг ўзи оила аъзолари билан узоқ Яккабоғдан етиб келди. “Насаф”дан ҳам вакиллар келишди. Хайрия акциясига ташриф буюрган терма жамоамиз мураббийлари-ю, футболчиларга ҳам катта раҳмат. Шунингдек, узоқ-яқиндан ўз вақтида Камолиддин билан бирга ўйнаган футболчилар ҳам келишди. “Ёшлик” спорт мажмуасига ташриф буюрган мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Лекин шахсан мени лол қолдирган ва бирмунча хафа бўлишимга сабаб бўлган ҳолат мана шу тадбирга ЎФФ ва ПФЛнинг умуман эътибор бермагани бўлди. Қаршидаги тадбир-ку майли, асосан “Насаф” зиммасида бўлди, лекин Тошкентдаги тадбир нима бўлади, қандай ўтиши билан ўзбек футболини бошқарадиган ва назорат қиладиган ташкилотнинг заррача иши бўлмади. Ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун биргина сайт раҳбари Нодирхўжа Юлдашевнинг елиб-югургани қолди, холос.

Биз ЎФФ ва ПФЛ ҳам хайрияда иштирок этиши керак эди деб айта олмаймиз. Чунки бу иш савоб учун қилинди ва унда бировни мажбурлаш керак эмас. Биз шунчаки қанийди бош ташкилотдан ҳам кимдир келса-ю, биздан бирор ёрдам керакми деган маънода қилаётган ишларимиз билан қизиқса деган хаёлда эдик. Лекин ЎФФ фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалоловни инобатга олмаганда ЎФФдан ҳам, ПФЛдан ҳам кечаги тадбирга ҳеч ким келмади.

Бу ҳақда Нодирга айтганимда, “Кубок финалидан кейинги тақдирлаш қандай ўтганини кўрдингиз-у, улардан яна нима кутиш мумкин?” каби жавобни олдим. Ҳа, тўғри, улардан бошқа ниманиям кутиш мумкин? Қизиқ, битта сайт хайрия акцияси ўтказаман деб бутун ўзбек футболи жамоатчилигини ўзига қаратиш пайида бўлса-ю, футболнинг бош ташкилоти “Ўзи нима қиляпсизлар? Биздан қандайдир ёрдам керакми?” деб икки оғиз қизиқмасдан, лоқайд ва беэътибор қолаверса! Шахсан бу менга жуда қаттиқ таъсир қилди.

Х.Холиқов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика