Latest news

20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  2 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  3 19:39Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"  14 19:18Марушичнинг дубли "Нефтчи"га Грузия жамоаси устидан ғалаба келтирди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳакамлар ва VAR ишлади  6 18:52Дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланиши кутилаётган Салиба "Реал"га ўтишга рози  10 18:30U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Эрон Индонезияга 3 та гол урди, Саудия Арабистони қийин ғалабага эришди  5 18:02"Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак"  3 17:39"Нима дейишни ҳам билмайман" — Рубен Диаш  27 17:19Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияда йиғин ўтказмоқда  0 16:56Аканжи жиддий жароҳат олгани маълум бўлди  15 16:39Муҳаммадали Ўринбоев: "Яман жуда яхши ўйин кўрсатди, лекин бизда ғалабага бўлган ишонч юқори эди"  22 16:11U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди  100 15:48"Андижон" Чехия жамоасидан енгилди  5 15:27Криштиану Роналду йилнинг энг юқори даромадли спортчиси деб топилди  14

ЎФФ рахбаридан «Локомотив» ФКга қутлов келди News

ЎФФ рахбаридан «Локомотив» ФКга қутлов келди

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов 2013 йилги Ўзбекистон кумуш медаллари соҳиби – «Локомотив» ФКга табрикнома юборди.

«Локомотив» футбол клуби маъмуриятига

Ўзбекистон футбол федерацияси «Локомотив» футбол клубининг аҳил жамоасини футбол бўйича 2013 йилги олий лига мусобақаларида ажойиб иштирок этган ҳолда мусобақанинг кумуш медалларга сазовор бўлганлиги муносабати билан самимий табриклайди.

2013 йилги мавсумда чемпионлик пойгаси ҳар қачонгидан шиддатли ва қизиқарли кечди.

Ўтган йили сўнгги тургача давом этган интрига, бу йил ҳам охирги тургача сақланиб қолди. Фарқи шундаки, 2013 йилги чемпионлик пойгасида 3 та жамоа фаол кураш олиб борди. Чемпионлик пойгасида йил сайин тажриба тўплаётган «Локомотив» ўз тарихида биринчи кумуш медалларни қўлга киритди.


Умид қиламанки, «Локомотив» ютуқлар пиллапоясида бугунгидек, юқори илдам кўтарилишда давом этиб, 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида яхши иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилади.

Кумуш медаллар муборак бўлсин!

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти М.З.Усмонов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика