Latest news

08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  0 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  0 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  0 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  8 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  28 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  30 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  4 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2

ЎФФ рахбари “Бунёдкор” ФКни табриклади News

ЎФФ рахбари “Бунёдкор” ФКни табриклади

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов 2013 йилги Ўзбекистон чемпиони – “Бунёдкор” ФКни табрикнома юборди.
“Бунёдкор” футбол клуби маъмуриятига
Ўзбекистон футбол федерацияси “Бунёдкор” футбол клубининг аҳил жамоасини футбол бўйича 2013 йилги олий лига мусобақасида олтин медалларни қўлга киритганлиги, шунингдек, Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлиб, мавсумни олтин дубль билан тугатганлиги муносабати билан самимий табриклайди.

Дарҳақиқат, 2013 йилги мавсумда чемпионлик пойгаси ҳар қачонгидан шиддатли ва қизиқарли кечди. Аввалги йилларга қиёсан бу йилги кураш чемпионатнинг сўнгги турига қадар уч жамоа ўртасида қизғин тус олди ва унда “Бунёдкор” футбол клуби кучли иродасини намойиш этиб, ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритди.

Умид қиламанки, “Бунёдкор” футбол клуби олдинга интилишда давом этади ва 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида яхши иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилади.

Олтин медаллар муборак бўлсин!

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти                   М.З.Усмонов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика