Latest news

14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  11 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  9 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0

ЎФФ президенти Умид Ахмаджонов Қўқонга ташриф буюрди News

ЎФФ президенти Умид Ахмаджонов Қўқонга ташриф буюрди

Фарғона вилояти футбол федерацияси фаолияти билан танишиш мақсадида Фарғонага ташриф буюрган Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Ахмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ куннинг иккинчи ярмида Қўқон шаҳрига етиб келди.

ЎФФ президенти Қўқондаги “Марказий”  стадионда бўлиб, бу ерда давом этаётган реконструкция ишлари билан батафсил танишди. Жамоа раҳбарлари билан бўлган суҳбатда Умид Ахмаджонов  стадионларда футболчилар, матбуот ходимлари, юқори мартабали меҳмонлар ва мухлисларга яратиладиган шароитларни максимал даражада юқори сифатга олиб келиш энг биринчи вазифа бўлиши лозимлигини таъкидлади. 

“ Қўқон ўзбек  футболининг ватани, биз бу шахарда футболимизнинг кўплаб юбилейларини нишонлаймиз. Бу йил “Марказий” стадион кўриниши гўзал бўлиши лозим, чунки биз бу ерда ўзбек футболининг 105 йиллигини байрам қилмоқчимиз. Бунинг учун федерация ҳам қараб турмайди. Биз сизларга қўлимиздан келган барча ёрдамни берамиз“, деди Умид Ахмаджонов.

ЎФФ президенти “Марказий”  стадионнинг реконструкция режаси билан танишгач, ўзининг қимматли тавсия ва маслаҳатларини берди.

Умид  Аҳмаджонов бир гуруҳ футбол мухлислари билан ҳам учрашди. Жамоамизнинг содиқ мухлислари ЎФФ президентига , мухлислар клубининг футболкасини эсдалик сифатида топширишди. 

“Қўқонда футболни жуда хам яхши кўришларини биламиз. Қўқонлик мухлислар бу борада республикамизда барчага ўрнак бўлмоқдалар. Сизлар жамоанигизни янада чиройли тарзда қўллаб турсаларинг , футболчилар ҳам албатта сизларни хурсанд қилишади. Биз эса мухлислар учун барча қулайликларни яратишга ҳаракат қиламиз ”-деди ЎФФ президенти.

Ўз навбатида мухлислар ҳам ЎФФ президентигафутболимиздаги ислоҳотлар, мухлисларга яратилаётган қулайликлар ва уларни  ўйлаб ўйинлар вақтини кечки соат 18-00дан кейин бошлаш ҳақида чиқарилган қарордан миннатдор эканликларини баён этдилар.

ЎФФ прездентига ҳамроҳ бўлган ПФЛ раҳбари Омон Ғофуровва ишчи гуруҳ Учкўприк туманидаги стадион билан хам танишдилар. Бу стадионда “Қўқон-1912”нинг аёллар жамоаси тўп сурадиган бўлди.  Мутахассислар стадионда бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни белгилаб бердилар.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика