Latest news

13:04Расман: "Ливерпуль" "Челси" футболчисини сотиб олди  1 12:18Даниэль Карвахаль: "Ҳимоячи ва дарвозабонлар "Олтин тўп"ни ютиши жуда қийин. Номзодлар қаторига кирганимдан хурсандман"  5 11:45Неймар: "У камида дунёнинг энг яхши футболчилари ТОП-5га киради"  6 10:35МЮнинг қимматбаҳо футболчиси Туркияга ижарага кетиши мумкин  4 10:07Балотеллининг янги жамоаси маълум  1 09:36Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги баҳс учун тахминий таркиби  38 09:07Goal нашри "Олтин тўп"га асосий номзодлар рейтингини тузиб чиқди  14 08:39Каземиронинг МЮдаги келажаги маълум  16 08:08Расман. "Рома" яна бир трансферни эълон қилди  7 07:40Бугун Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичидаги илк учрашувини ўтказади  22 00:45Юртимизга куз кириб келди, қалбимизда эса ҳамон ёз ҳукмрон  7 00:31Эра ўз якунига етди... 2003 йилдан бери илк бор Роналду ва Месси "Олтин тўп" учун номзодлар рўйхатига киритилмади  22 00:11"Олтин тўп" учун 30 нафар номзод номи эълон қилинди. Улар орасида Роналду ва Месси йўқ  13 23:50Унаи Симон, Лунин, Эми Мартинес ва бошқалар — France Football йилнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодларни эълон қилди  2 23:29France Football йил клуби номинацияси учун номзод жамоаларни эълон қилди  4

ЎФФ Президенти Ўзбекистон - Япония учрашувидан аввал терма жамоа делегациясига хат йўллади News

ЎФФ Президенти Ўзбекистон - Япония учрашувидан аввал терма жамоа делегациясига хат йўллади

Хабарингиз бор, кеча 52 нафар ҳамюртимиз бевақт ҳаётдан кўз юмдилар.

Шу муносабат билан, ўйиндан аввал ечиниш хонасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг видео оператори Жамолиддин Солихов томонидан, ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов томонидан йўлланган хат ўқиб эшиттирилди.

Ҳурматли футболчилар ва мураббийлар!
Кеча 52 кишини ўз бағрига олиб, Россияга йўл олган автобус ҳалокатга учради ва оқибатда фуқароларимиз аянчли тарзда ҳалок бўлдилар. Буни билган бўлишингиз керак! Айни пайтда Ўзбекистонда барча вафот этганлар хотирасига дуолар ўқилаяпти.

Сизларга шу нарсани айтаман, бугун ғалаба козониб, аламда қолган ўзбек халқига қувонч улашинг. Қаранг, Сизни эгнингиз бут, қорнингиз тўқ. Барча шароитлар яратилган. Ҳаёт тақозоси билан улар ўзга юртга йўл олдидар ва... Шунинг учун ҳам Сиз ўзингиздаги шароитга доим шукурли бўлинг, уни оқланг!

Аввалги уч ўйинингизни кўрдим. Қийналдинглар, менимча янада яхши ҳаракат қила оласизлар. Тайланддаги ўйинларни соғиндик, кетишдан олдин мақтаган ўзбек ўғлонлари, кўрсатинг ўзингизни! Бугун барчанинг нигоҳи сизларга қаратилади. Халқни хурсанд қилишга бугун ҳаммадан ҳам Сизларда имконият кўп. Кечаги кундаги кўнгил ғашлигини биргина ғалаба билан таскин бериш имконияти бугун Сизларда мавжуд.
Ўша автобусда кетаётганлар ичида аниқ ишонаманки ўзбек футболига бефарқ бўлмаганлари ҳам анча бўлган. Вафот этганлар ҳурмати, бугун ғалаба қозонинг, илтимос Сизлардан!

ЎФФ Президенти, Умид Аҳмаджонов.

Rating: +197   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика