Latest news

16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  0 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  2 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  1 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  2 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  9 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  9 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  9 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2

ЎФФ президенти “Насаф”ни табриклади News

ЎФФ президенти “Насаф”ни табриклади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов 2013 йилги мавсумда Олий лигада бронза медалга сазовор бўлган “Насаф” футбол клуби жамоасини муборакбод этди.
Табрик мактубида жумладан шундай дейилади:

“Ўзбекистон Олий лигасида чемпионлик учун кураш 2013 йилда аввалги йилларга қараганда янада шиддатлироқ, янада қизиқарлироқ ўтди. Жамоаларнинг савияси ошиб бораётганлиги натижасида чемпионлик пойгаси охирги турларгача ҳаяжонли давом этди. Ушбу мусобақада Тошкент клубларига катта рақобат туғдирган  “Насаф” футбол клуби мусобақа якунларига кўра, учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалларини қўлга киритди.

Умид қиламанки, “Насаф” жамоаси 2014 йилги мавсумда Олий лига чемпионлиги учун янада кескин кураш олиб боради ва Қашқадарё вилояти ишқибозларини ниҳоят олтин медаллар ва чемпионлик унвони билан хурсанд қилади. Бунинг учун клубда салоҳият ҳам, имконият ҳам, шароитлар ҳам етарли.

Бронза медаллари муборак бўлсин!

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти М.З.Усмонов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика