Latest news

16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  2 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

ЎФФ президенти “Металлург-W” жамоасининг тақдирлаш маросимида қатнашди News

ЎФФ президенти “Металлург-W” жамоасининг тақдирлаш маросимида қатнашди

Хабарингиз бор, “Металлург-W” аёллар футбол жамоаси 2017 йилда мамлакат чемпионлиги ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритиб, ўзига хос “олтин дубль” қайд этди.

Мана шу муносабат билан бугун  Бекобод шаҳридаги металлурглар маданият саройида жамоа аъзолари, клуб мураббийлари ва раҳбарларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этди.


Умид Аҳмаджонов “Металлург-W” жамоасини юксак натижа билан қутлар экан, жумладан, шундай деди
: “Бугунги кунда аёллар спортига Жаҳон миқёсида жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бу бежиз эмас албатта. Чунки келажак авлод саломатлиги аёлларимизга боғлиқдир. Ўзбекистон Футбол Федерацияси олдида турган асосий вазифалардан бири мамлакатимизда аёллар футболини ривожлантириш, улар ўртасида футболни янада оммалаштиришдан иборатдир. Федерация бу борада барча зарур шарт-шароитларни яратиб бермоқда.

Қўлга киритилган юксак натижа билан “Металлург” аёллар жамоасини Ўзбекистон футбол федерацияси ва ўз номимдан табриклайман. Жамоа аъзоларига, мураббийларига, клуб ҳомийси ҳисобланган “Ўзбекистон Металлургия Комбинати” Акционерлик жамиятига алоҳида ўзимни ташаккуримни билдираман. Ишонаманки, бу қизларимиз келажакда Олимпия терма жамоаси таркибида халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини, унинг обрўсини муносиб ҳимоя қиладилар”.


Шундан сўнг “Металлург-W” жамоаси аъзолари, мураббийлар ва клуб раҳбарларига  чемпионатнинг олтин медаллари ва Ўзбекистон Кубоги топширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва клуб ҳомийлари томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика