Latest news

10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  3 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  2 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  14 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  11 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  1 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  21 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  8 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  3 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0

“ЎФФ Президенти кубоги” – оммавийлик пойдевори News

“ЎФФ Президенти кубоги” – оммавийлик пойдевори

Бугун пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида “ЎФФ Президенти кубоги” мусобақаси старт олди.

Ҳаваскор жамоалар ўртасидаги биринчиликда ўнта жамоа иштирок этмоқда.

Мазкур турнир мамлакатимизда футзал спорт турини янада оммалаштириш, уни аҳолининг қуйи қатламларигача етказиш, ёш истеъдодларни кашф этиш ва уларни профессионал мусобақаларга тайёрлаш каби юксак мақсадларни ўз ичига олган. Мусобақанинг илк мавсуми дастлабки туриёқ ижобий натижаларга умид ва ишонч уйғотмоқда.

1-турдан ўрин олган учрашувлар томошабоплиги ва муросасиз курашларга бой ўтгани билан ажралиб турди. Катта футзал муҳитини ҳис этган маҳоратли ўйинчилар билан бир қаторда, ўсмирлар ва ҳаваскорлар ҳам майдонда фаол иштирок этмоқда. Улар олаётган таассуротларни сўз билан ифодалаш қийин. Иштирокчиларнинг кўзларидаги ғалабага чанқоқлик, футзалга бўлган меҳр-муҳаббат бу спорт турининг халқ орасида қай даражада севилиши ва қадрланишидан дарак беради.

Турнир эндигина старт олган бўлса-да, жамоалар мусобақага кўникиб бормоқда. Улар рақибларни ўрганиш, тактик ва стратегик вазифаларни амалга ошириш учун етарли вақт ва имкониятга эга.

Шунингдек, мазкур мусобақа учрашувларини мухлисларимиз ва мутахассислар ТАТУ спорт мажмуасида бепул томоша қилишлари мумкинлигини ҳам эслатиб ўмоқчимиз. Ҳафтанинг шанба кунлари соат 8:00 да бошланадиган учрашувлар нафақат спорт мухлисларига, балки дам олиш кунини мазмунли ўтказмоқчи бўлган ҳар бир кишига  манзур бўлади. Ҳужумкор ўйинлар, чиройли комбинациялар ва бетакрор услублар остида кечадиган беллашувлар, шубҳасиз, ёқимли таассурот ҳадя этади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика