Latest news

11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  0 11:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  3 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  2 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  7 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  6 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  15 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  9 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  1 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  11 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  8 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1

ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди News

ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди

Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов ҳамда БМБ клуби президенти Азиз Маматқулов жаҳонга машҳур "Бенфика" футбол клуби қароргоҳида бўлди.

Ташриф доирасида томонлар ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда "Бенфика" футбол клубининг футзал бўйича бошқарув директори Мигел Рейс ва клубнинг халқаро ҳамкорлик бўйича департаменти директори Лоренцо Феррейра иштирок этди.

Учрашув аввалида мезбонлар ўзбекистонлик меҳмонларга "Бенфика" клубининг замонавий инфратузилмаси, ходимлар фаолияти ҳамда футболчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан таништиришди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат футзал клублари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, қўшма машғулотлар ташкил этиш, ёшлар ва ўсмирлар билан ишлаш тизимини ривожлантириш, мураббийлар малакасини ошириш ҳамда португалиялик мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, келгуси мавсумда клублар миқёсида икки мамлакат мутахассислари учун ўқув курсларини ташкил этиш ва тажриба алмашиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Суҳбат давомида "Бенфика" клуби орқали Португалия футзалининг илғор тажрибаларини Ўзбекистонга татбиқ этиш, икки мамлакат футзал федерациялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида келгуси мавсумда "Бенфика" ҳамда БМБ хусусий футзал клублари ўртасида ўртоқлик учрашувини ташкил этиш, ўзбекистонлик иқтидорли ёшларни Португалиянинг нуфузли клубларига жалб этиш, уларнинг истеъдодини камолга етказиш ҳамда "Бенфика" орқали жаҳоннинг элит клубларига ўтишини таъминлаш масалалари бўйича келишиб олинди.

Томонлар фикрига кўра, ушбу ҳамкорлик нафақат клублар, балки икки мамлакат футзали ривожига ҳам салмоқли ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Rating: +1   

Comments

+1   
28 oct 12:27:23
Sahoyat Reise
Бунақа сафарлардан наф камроқ. Бунда асосий мақсад сайр-у саёхат булади, маблағ бюджетдан кетгани эвазига хамкорлик йулга қуйилди, дейилади. Лекин самара 0 га тенг булади
   
28 oct 18:57:28
Abror_Tursunov
Reply to comment by Sahoyat Reise
Бунақа сафарлардан наф камроқ. Бунда асосий мақсад сайр-у саёхат булади, маблағ бюджетдан кетгани эвазига хамкорлик йулга қуйилди, дейилади. Лекин самара 0 га тенг булади
Btudjetdan ketmaydi. Futzalni deyrali shu odammi biznesi moliyalashtiryapti adashmasam
   
28 oct 13:59:31
Пахтакорим
Бекзод Маматкулов ва Азиз Маматкулов ака уками?
   
28 oct 13:24:29
Saidjamol
Reply to comment by Sahoyat Reise
Бунақа сафарлардан наф камроқ. Бунда асосий мақсад сайр-у саёхат булади, маблағ бюджетдан кетгани эвазига хамкорлик йулга қуйилди, дейилади. Лекин самара 0 га тенг булади
Haq
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика