Latest news

17:53Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Таркиблар эълон қилинди  0 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  6 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  16 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1

ЎФФ Ойбек Қиличевни 1 йилга футболдан четлатди News

ЎФФ Ойбек Қиличевни 1 йилга футболдан четлатди

"Навбаҳор" клуби ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев энди бир йил футбол ўйнамайди.

Ўзбекистон чемпионатининг 25-тури доирасида “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Навбаҳор-Лочинлар” (Наманган) ўйинида “Навбаҳор-Лочинлар” футболчиси Ойбек Қиличевнинг рақиб футболчисига нисбатан тажовузкор ҳатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Интизом қўмитаси ҳамда Ижроия Қўмитаси Бюроси томонидан ўрганиб чиқилди.  Йиғилишларда Ойбек Қиличев ЎФФ Интизом қўмитаси томонидан 2017 йил 12 апрелидаги 2-сонли ва 24 майидаги 5-сонли қарорларига кўра, унга нисбатан қўлланилган интизомий чоралар ва тайинланган жарималардан тўғри хулоса чиқарилмагани таъкидланди.

Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюроси ўз қарорига мувофиқ Ойбек Қиличевга 10 миллион сўм жарима тайинлаб, уни 1 йил муддатга футболчилик фаолиятидан четлатди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг қарори матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.


Rating: +76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика