Latest news

16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  2 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  16 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  3 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1

ЎФФ кечаги можародан хабардор News

ЎФФ кечаги можародан хабардор

ЎФФ Таиланддаги King's Cup халқаро турнирида Ўзбекистон - Жанубий Корея жамоалари ўртасидаги ўйинда юзага келган можародан хабардор.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея жамоалари ўртасидаги ўйинда юзага келган можаро юзасидан ЎФФ Корея Футбол Уюшмаси билан телефонда суҳбатлашди.

ЎФФ Терма жамоалар маркази ушбу масала юзасидан футболчи ва Ўзбекистон U22 мураббийлар штаби билан гаплашади ва тегишли чора кўради.

Шу билан бирга ушбу можаронинг Корея Футбол Уюшмаси билан ўрнатилган яхши алоқаларга таъсир қилмаслиги учун зарур чора-тадбирларни кўради, деб ёзилади ЎФФнинг твиттердаги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, кеча Таиланддаги "Қирол кубоги" доирасидаги Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйини вақтида икки нафар футболчимиз қизил карточка олганди. Тохир Шамсиддинов учрашув сўнггида рақиб футболчисининг юзига қўли билан уч бор зарба берганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика