Latest news

00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  0 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  3 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  12 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10

ЎФФ йилнинг энг яхшиларини тақдирлади News

ЎФФ йилнинг энг яхшиларини тақдирлади

23 декабрь, душанба куни «Зарафшон» кино-концерт залида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг йил якунларига ва 2013 йил лауреатларини тақдирлашига бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбир давомида 2013 йили ўз ёш тоифасида Тукрия ва БАА давлатларида ташкил этилган жаҳон чемпионати баҳсларида чиройли ва муваффақиятли ўйин кўрсатган Ўзбекистон U-20 ёшлар ва Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Жумладан, ҳар иккала терма жамоа мураббийлари, мос равишда, Аҳмаджон Мусаев ва Дилшод Нуралиев «Chevrolet Malibu» русумидаги автомобиллар билан тақдирланишди.

Йил якунларига бағишланган маросимда тўққиз номинация бўйича энг яхшилар аниқланиб, совринлар топширилди. Жумладан, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоасининг бир йўла уч нафар футболчиси - Акобир Тўраев, Жамшид Болтабоев ва Иззатилла Абдуллаевлар «Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси» йўналишида ғолиб деб топилди. Ўз навбатида, уларнинг устози – Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев «Йилнинг футбол бўйича энг яхши болалар мураббийи» номинациясида ғолиб деб топилди.

«Fair Play – Ҳалол ўйин» номинациясида Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ғолиб чиқди. Жамоа футболчилари мавсум давомида ҳакамлар томонидан 45 марта огоҳлантирилган бўлса-да, бироқ ҳакамлар ушбу жамоа футболчиларига бирор марта қизил карточка кўрсатишмади. Футболчиларни огоҳлантириш ва майдондан четлатиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли шахслар – футбол ҳакамлари орасида эса кетма-кет саккизинчи марта Равшан Эрматов «Йилнинг энг яхши ҳаками» деб топилди.

Жорий йилда «Энг яхши матбуот хизмати» номинацияси бўйича ҳам тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу йўналиш ғолиби мавсум давомида ЎзПФЛ байроғи остида ташкил этилган ўйинлардан ҳисоботларни ўз вақтида ва тўлиқ кўринишда ташкилот матбуот хизматига жўнатиб турган клубларга топширилган. Шундай қилиб, 2013 йилда бу борада «Насаф» футбол клуби матбуот хизматига тенг келадигани топилмади.

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби украиналик ҳужумчиси Александр Пишур 19та гол билан мавсум тўпурарига айланди ва ўз-ўзидан, Ўзбекистон Чемпионати-2013нинг «энг яхши тўпурари» совринини қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов ОАВ ҳодимлари ўртасида ўтказилган сўров натижалари якунига кўра Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги «энг яхши футболчиси» деб топилган бўлса, Ўзбекистон Миллий Чемпионати бронза медали соҳиби ва Ўзбекистон Кубоги финалчиси Қаршининг «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев йилнинг «энг яхши мураббийи» деб топилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика