Latest news

16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  2 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  1 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  1 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  25 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  7

ЎФФ ҳакамлар ва инспекторлар департаменти ўқув-текширув семинар ташкил этди News

ЎФФ ҳакамлар ва инспекторлар департаменти ўқув-текширув семинар ташкил этди

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислар залида ЎФФ ҳакамлар ва инспекторлар департаменти Олий ва 1-лига ҳакамлари учун ўқув-текширув семинар ташкил этди.

Семинарда хорижда хизмат сафарида  бўлган реферилардан бошқа барча ҳакам ва инспекторлар иштирок этди.

Ўқув-семинари Олий ва 1-лига доирасидаги мавсум аввалида бўлиб ўтган ўйинларда ҳакамларнинг ҳаракати, йўл қўйган хато ва камчиликларига бағишланган тақдимотлар билан бошланди. Ҳакам ва инспекторлар семинар давомида Ўзбекистон футбол мавсумининг ўйинларини видеоматериаллар асосида таҳлил қилдилар.

ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев видеоклиплар асосида ҳакамларнинг хатоларини таҳлил қилиб берди ҳамда ҳар бир вазият борасида ҳакамлар берган саволларга ҳам жавоб бериб ўтди.

ФИФА рефериси Владислав Цейтлин видеоклиплар асосида ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишдаги хатолар ҳақида тўхталиб, турли ўйинлардаги оффсайд ҳолатларини таҳлил қилиб берди. Ушбу мавзуни давом эттирган ЎФФ инструктори Александр Попов офсайдни қайд этишда ён қанот ҳакамлари йўл қўйган хатолар ҳақида таҳлилий чиқиш қилди. Попов, шунингдек, тўпни қўл билан ўйнаш билан боғлик муаммоли вазиятларни ҳам таҳлил қилиб берди.

ПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов ўз нутқида ҳакамлар ва инспекторларга нисбатан ўйинлар жавомида ноцензур сўзлар билан ҳақорат қиладиган мураббийларга қаттиқ туриш кераклигини тайнилади. 

Семинар ҳамон давом этмоқда. У бугун кун бўйи давом этади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика