Latest news

21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  0 21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  4 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  9 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  1 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  5 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0

ЎФА Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди, Эрматов Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллади News

ЎФА Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди, Эрматов Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллади

Айни пайтда ЎФА биносида йиғилиш бошланмоқда.

Ушбу саҳифада тадбирнинг воқеаларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


- ЎФА биносига Суперлига клублари раҳбарлари, мураббийлари, вилоят футбол Ассоциациялари раҳбарлари йиғилишган.



- Эски раҳбарият бугунги йиғилишга журналистларни киритмаётган эди. Бироқ янги раҳбарият ташаббуси билан журналистлар ЎФА биносига киритилди. Бу ҳақда воқеа жойидан championat.asia мухбири хабар берди.




- Вадим Абрамов, Асқар Толибжонов, Самвел Бабаян, Аҳрол Иноятов, Мурод Алиев каби футбол кишилари шу ерда. 

- Спорт вазири Дилмурод Набиев, унинг ўринбосари Ойбек Касимов, собиқ спорт вазири Рустам Қурбонов ЎФА биносига келишди. 

- ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ҳам шу ерда. У ЎФА вице-президенти бўлиши кутилмоқда. 



- ДИҚҚАТ! Мажлислар залига МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Дилмурод Набиев ва Равшан Эрматов кириб келишди. Йиғилиш бошланди. 

- Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳам шу ерда. 

РАСМИЙ ХАБАР. Равшан Эрматов - ЎФА Биринчи вице-президенти         

ФИФА ҳаками Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице-президенти этиб сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Жўраев Муҳиддин Ўткирович эса ЎФА вице-президенти сифатида сайланди. 






ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев ўз аризасига кўра лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Аваз Максумов ЎФА бош котиби этиб тайинланди. 

15 июль куни ЎФА ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади. Унда ЎФАга янги президент сайланади. 



"Юксак ишонч учун муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва сизларга катта миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса турли йилларда футболимиз равнақига ўз хиссасини қўшган, футболимиз раҳбарлари ва мутахассисларига футбол жамоатчилиги ва ўз номимдан катта раҳмат айтаман. Очиғи бу ерда туришдан кўра футбол майдонида туриш қулайроқдек туюлмоқда (кулади). Лекин футболимиз олдида турган оғир, жиддий ва масъулиятли вазифаларни билиб туриб, бир чеккада томошабин бўлиб туриш, она ватанимни севишим, футболни яхши кўришим ва виждонимга асло тўғри келмайди. Албатта футбол бу жамоавий ўйин. Агарда барчамиз бирлашиб, аҳил бўлиб, фахрийларимиз дуосини олиб, мутахассисларимиз, мухлисларимиз, ҳаммамиз ҳалоллик билан адолат билан ёндошиб, боримизни бериб, ягона мақсад йўлида футболга хизмат қилсак ишончим комилки ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтамиз", - дейди ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов. 





Rating: +101   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика