Latest news

20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  2 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  3 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  2 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  14 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  5 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  11 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  11 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2

ЎФАда аёллар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди News

ЎФАда аёллар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мажлислар залида аёллар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ЎФА раҳбарияти, аёллар футболи мураббийлари ва қўмита аъзолари иштирок этди. 

Йиғилиш аввалида мамлакатимизда кейинги йилларда аёллар спорти, хусусан, футболга берилаётган эътибор эътироф этилди. ЎФА томонидан ҳам аёллар футболини ривожлантириш, ушбу йўналишдаги мавжуд шароит ва камчиликларни ўрганиб бориш ҳамда уни бартараф этиш мақсадида аёллар қўмитаси ташкил этилганлиги қайд этилди. 

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов таҳлиллар юртимизда аёллар футболи бўйича мураббий, шифокор ва психолог каби мутахассислар кам эканлигини кўрсатганлигини, бу борада ЎФА аёллар мураббийларини барча турдаги лицензияга бепул ўқитиш тизимини йўлга қўйганлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, бу йилдан бошлаб клублар сметасини тасдиқлашда аёллар футболини ривожлантиришга, хусусан жамоаларнинг ташкилий ишлари, экипировка, овқатланиш ва витаминизациясига қанча маблағ ажратилиши ҳам эътиборга олинаётганини таъкидланди.

Аёллар миллий терма жамоамизга тажрибали мутахассис Мидори Ҳонда жалб этилиши ортидан футболимизга япон менталитетига хос профессионаллик, талабчанлик, қатъият ва интизом каби характерларни шакллантириш мақсад қилингани айтилди. Ўз ўрнида Мидори Ҳонда ҳам Японияда аёллар футболини ривожлантириш аввало нимадан бошлангани ҳақидаги саволларга жавоб берди ва ўзининг тажрибалари билан бўлишди. 

Йиғилишда шунингдек, мураббийлар ҳам бир қатор масалалар юзасидан ўзларининг таклифларини билдириб ўтдилар. ЎФА раҳбарияти мавжуд масалаларни ўрганиб чиқилиши ва муаммоларга ечим берилишини таъкидлади. Масъулларга халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда аёллар футболини ривожлантиришнинг йўл харитасини тузиш бўйича кўрсатма берилди.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика