Latest news

08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  2 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  28 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  11

ЎФА вице-президенти ФИФА саммитида иштирок этди News

ЎФА вице-президенти ФИФА саммитида иштирок этди

Уммон пойтахти Маскат шаҳрида ФИФАнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Саммитда ФИФА президенти Жанни Инфантино, мутассаддилар ва ФИФАга аъзо футбол ассоциациялар вакиллари иштирок этишди.

Саммитда кўрилган асосий масалалар ФИФАнинг “Forward” лойиҳаси, Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ташкилий ишлари ва трансферлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Миллий Олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этиш учун Жанубий Кореяга йўл олгани туфайли ФИФА саммитида Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг вице-президенти Шоакром Исроилов иштирок этди.

Шоакром Исроилов саммит доирасида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашиб, унга Умид Аҳмаджоновнинг саломини етказди. Шунингдек, Ўзбекистонда футболни янги поғонага олиб чиқиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш учун ФИФА президентини Ўзбекистонга таклиф қилди.

Жанни Инфантино бу таклифни бажонудил қабул қилиб, тез орада Ўзбекистонга боришга ваъда берди.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика