Latest news

10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  2 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  7 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  6 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3

ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди News

ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва янги ташкил этилган Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти Бекзод Маматқулов Тошкент мезбонлик қилаётган аёллар футзали бўйича Осиё чемпионати саралаш ўйинлари олдидан терма жамоамиз аъзолари ва мураббийлари билан учрашди.

Хусусан,  Равшан Эрматов ва Бекзод Маматқулов Миллий терма жамоамиз вакилларига шу кунларда мамлакатимизда ўтказилаётган Осиё чемпионати саралаш учрашувларида муваффақият тиладилар. 

– Барчангизни бугун шу ерда кўриб турганимдан хурсандман. Мана юртимизда Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил қилинди. Аёллар футзали эса унинг муҳим бўлаги ҳисобланади. Олдимизда қитъа биринчилигига саралаш ўйинлари кутиб турибди. Қувонарлиси, баҳслар Тошкентда бўлиб ўтади. Айтишадику, “ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради”. Шундай экан, сизларга фақат омад ёр бўлишини тилайман, - деди Равшан Эрматов.


– Ўзбекистон футзалини нафақат Осиёнинг етакчиларидан бирига, балки жаҳоннинг энг яхшилари қаторига кўтариш учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширишга тайёрмиз, - деди Б.Маматқулов. – Сизлардан эса  фақатгина билдирилган ишончни оқлаш, Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш ва юртимиз довруғини янада оширишдек масъулиятли вазифани бажариш талаб этилади. Зеро, бу муваффақиятлар юртимизда аёллар футзали, умуман, аёллар спорти танқидчиларига муносиб жавоб бўлиши, аёллар футзали билан шуғулланиш истагида бўлган минглаб қизларимизнинг футзал майдонларига кириб келишига, бир сўз билан айтганда кўпчликда соғлом спорт турмушини шакллантиришига туртки бўлади.

Футзал федерацияси Президенти терма жамоа мураббийлари ва аъзоларининг фикр ва мулоҳазалари билан қизиқди. 

Жамоа бош мураббийи Фарруҳ Зокиров:
- Бизга билдирилаётган ишончни чин юракдан ҳис қилиб турибмиз. Ўз олдимизга юксак мақсадлар қўйганмиз. Бўлажак саралаш ўйинларига тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек ўтди. Терма жамоа аъзолари майдонга фақат ғалаба учун тушади. Албатта, бизга бўлган ишончни оқлашга, халқимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, бугундан Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида аёллар футзали бўйича Осиё кубоги-2025 саралаш босқичининг “C” гуруҳи учрашувлари старт олди.

Қайд этиш лозим, Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси баҳсларга 2-турдан киришади. Барча футзал мухлисларини жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун спорт мажмуасига таклиф этамиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика