Latest news

11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  0 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  13 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0

ЎФА ва "Локомотив" Равшан Муқимовни тақдирлади News

ЎФА ва "Локомотив" Равшан Муқимовни тақдирлади

"Локомотив" ПФК спорт директори Равшан Муқимов муборак 60 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан кеча бўлиб ўтган Про лига 1-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Локомотив" учрашуви пайтида ЎФА ҳамда "Локомотив" ПФК раҳбарияти томонидан тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тадбирда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ЎФА таъсис этган "Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси" учун махсус кўкрак нишонини топширди. Шунингдек, "Локомотив" ПФК вице-президенти Тўлабек Акрамов нақшинкор рамка ичига солинган "Муқимов 60" ёзувли футболкани клуб совғаси сифатида тақдим этди. Тақдирлаш маросимида ЎФА президенти маслаҳатчиси Аваз Азизхўжаев билан ЎФА фахрийлар Кенгаши раиси Тўлаган Исоқов ҳам иштирок этди.

Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкин, Равшан Муқимов бир неча йиллардан бери "Локомотив"даги фаолияти орқали ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2002 йил "Локомотив" ПФК ташкил этилганидан бери Равшан Қобилович клуб спорт директори лавозимида фаолият юритиб келяпти. Равшан Муқимов бир қанча шогирд етиштириб чиққани билан ҳам футболимиз кишилари орасида ҳурмат ва эҳтиром қозонган.

Фурсатдан фойдаланиб, Равшан Муқимовни қутлуғ 60 ёши билан муборакбод этамиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда ўзбек футболи ривожи учун ҳисса қўшишда давом этишларини тилаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика