Latest news

12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  19 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16

ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди News

ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди

ЎФА Тиббий қўмитасининг 2024 йил 13 декабрдаги 12-01 баёни асосида Суперлига клуби футболчилари Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказидан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Текширувлардан сўнг Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази Лигага хат йўллаб, Суперлиганинг бир қатор футболчилари кўрикдан ўтказилгач, уларнинг саломатлиги юзасидан айрим хавотирлар юзага келганлигини қайд этган. Саломатлиги хавотирга сабаб бўлаётган футболчиларнинг 3 нафари "Хоразм" ва яна шунчаси "Навбаҳор" аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, "Пахтакор", "Машъал", "Динамо", "Қизилқум", "Насаф" ва "Сўғдиёна" клубларининг бир нафардан футболчиси топширган анализ натижалари қониқарли чиқмаган.

Лига табиийки, мазкур масалани ЎФА Тиббий қўмитасига оширди. Қўмита бу масала юзасидан йиғилиш ўтказиб, қуйидагича қарор қабул қилди:

• Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази чуқурлаштирилган тиббий кўриклар натижасида саломатлиги юзасидан хавотирли деб топган ва Лигага тақдим қилган рўйхатдаги барча футболчилар аниқланган тиббий муаммолари юзасидан республикамизнинг айнан шу соҳага ихтисослашган марказларида қайта чуқур текширувдан ўтиши лозимлиги инобатга олинсин;

• рўйхатда исми шарифи келтирилган футболчилар юзасидан мутахассислар сўнгги хулосани бермагунига қадар ҳамда ушбу хулоса Лигага тақдим этилмагунига қадар, улар учун жисмоний юкламалар чекланиб, машғулот ва ўйинларга рухсат берилмаслиги эътиборга олинсин;

• қўшимча текширувлар қандай хулосага олиб келиши, пировардида клуб шифокори футболчини машғулот ёки ўйинда қатнашишга рухсат бериш ёки бермаслиги ҳақидаги якуний қарорлар борасида ЎФА Тиббий қўмитасига маълумот берилиши белгилаб ўтилсин.

Лига ЎФА Тиббий хулосасидан келиб чиқиб, рўйхатда номи келтирилган футболчилар лицензиясини вақтинча чеклайди. Клублар мазкур масаладан хабардор этилгани ҳамда футболчи саломатлиги учун айнан шу клуб шифокори жавобгар эканлигидан келиб чиқиб, Лига футболчилар шахсига аниқлик киритмайди. Умид қиламизки, клуб ўз футболчиси саломатлигига жиддий эътибор қаратади", — дейилади хабарда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика