Latest news

23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  0 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  5 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  7 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  4 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1

ЎФА терма жамоа аъзолари иштирокида Қорақалпоғистон Республикасида катта тадбир ўтказади News

ЎФА терма жамоа аъзолари иштирокида Қорақалпоғистон Республикасида катта тадбир ўтказади

1 июнь — Халқаро болалар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг маркази Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида ЎФА томонидан катта тадбир ташкил этилади.

Дастлаб, шу куни соат 17:00да бошланадиган тадбирнинг илк қисмида, қорақалпоғистонлик ёшлар учун ЎФАнинг махсус футбол фестивали бўлиб ўтади. 200 нафар жажжи болажонларга шу куни Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов каби Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мастер-класс ўтадилар. Футбол билан бир қаторда, ҳудуддаги ёш велопойгачиларнинг чиқишини ҳам кўришингиз мумкин бўлади. Шу билан бир қаторда, спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақа ташкил этилади.

Шундан сўнг Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк ўртоқлик учрашувини Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларидан ташкил топган ҳудуд терма жамоасига қарши ўтказадилар. Танаффус пайтида ҳам мухлислар зерикиб қолмайдилар, концерт дастури давом этади.

Ундан аввал ЎФАнинг ишчи гуруҳи ҳамда футболчилар Қорақалпоғистон Республикасидаги мактабгача таълим муассасаларида мастер класслар ўтказиб, совғалар билан болакайларни хурсанд қиладилар.

Қорақалпоғистонлик мухлисларни 1 июнь куни соат 17:00дан бошлаб "Турон" стадионига таклиф этамиз!

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика