Latest news

07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  7 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  22 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  3 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  29 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  22 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  349 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1

ЎФА раҳбарияти янги мавсум олдидан ҳакамлар билан учрашди News

ЎФА раҳбарияти янги мавсум олдидан ҳакамлар билан учрашди

ЎФА томонидан мамлакатимизда ҳакамлик соҳасини ривожлантириш, футбол ҳакамлари малака ва салоҳиятини ошириш, ҳалоллик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган тизимли ишлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Маълумки, бир неча кунлардан сўнг юртимизда футбол мавсумига старт берилади. Уни юқори руҳда ўтказишда сифатли ҳакамликнинг ҳам ўрни бор. Кеча Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мажлислар залида ҳакам ва назоратчилар бўлиб ўтган йиғилишда айни шу масалада сўз борди. Йиғилишда мавсумни юқори савияда ўтказиш учун нафақат клублар, балки ҳакамлар ҳам ўқув-машғулотларини ўтказганлиги таъкидланди. Йиғинлар янги босқичга олиб чиқилиб, махсус семинарларга илмий ёндашилганлиги, ВАР симуляторига оид махсус технологик кўникмалар бериб борилганлиги маълум қилинди.

“Профессионал футбол учун — сифатли ҳакамлик зарур. Футболимизни ривожлантиришда, энг аввало, ҳакамликка эътибор қаратишимиз керак. Шу боис, сўнги пайтларда ушбу йўналишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Ҳакамнинг баҳсли вазиятларда чиқараётган ҳар бир қарори шаффоф ва футбол фойдаси учун бўлиши шарт. Чунки ҳакам, биринчи галда, адолатни ва футболчиларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган, шунингдек, футболимизнинг имиджини яратадиган одамдир” деди Равшан Эрматов.

Учрашув давомида ҳакамлар орасида соғлом рақобатни шакллантириш кераклиги айтилиб, ҳар бир турдан сўнг доимий равишда хатолар устида ишлаш ва таҳлил қилиб бориш бўйича топшириқлар берилди. Соҳа имиджини кўтариш йўлида барча ҳакамлар ҳалол ва адолатли қарорлар чиқариш кераклиги яна бир бор эслатилди. Курашувчан футболчиларни тайёрлашда ҳам ҳакамларнинг ўрни муҳимлиги айтилди. Бундан ташқари аёллар ҳакамлигига ҳам тўхталиниб, хотин-қизлар ўртасидаги мусобақаларни фақат аёл ҳакамлари бошқарадиган тизим йўлида иш олиб борилаётгани қайд этилди. Уларнинг маошларини босқичма босқич ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда шунингдек, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ҳам сўз олиб, футболнинг ривожланишида ҳакамларнинг елкасидаги масъулият футболчиларники каби катта эканлигини айтди. Учрашув якунида ОФК академияларини якунлаган ёш ҳакамларимиз ҳақида маълумот берилди. ЎФА раҳбарияти янги мавсум олдидан барча ҳакамларимизга омад тилади.





Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика