ЎФА раҳбарияти Олимпиада олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди
		
		10 jul 2024 22:40
        News	
	 
				 
				ЎФА раҳбарияти Олимпиада олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан учрашди
Ўзбекистон У-23 терма жамоаси гуруҳ босқичида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Бугун ушбу муҳим турнир олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари билан учрашув ташкил этилди. Унда ЎФА, Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти иштирок этди. Жамоа олдида турган ушбу мусобақа ҳақида фикр билдирилар экан, Олимпиадани бутун халқимиз, хусусан, Президентимиз ҳам катта қизиқиш билан кузатиб бориши айтиб ўтилди. Ўзбек футболи тарихида илк бора Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилиши катта воқеа эканлиги, бироқ галдаги муҳим вазифа — ушбу мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда медаллар учун курашиш зарурлиги таъкидланди.

"Ёшлик бу — имконият. Сизларни бутун халқимиз кузатиб турибди. Бор куч-ғайратингизни ишга солиб, муносиб иштирок этишингизга ишонамиз",- деди ЎФА президенти Абдусалом Азизов.
Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни, шунингдек, футболчиларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттириш кўрсатмаси берди.





Учрашув якунида ушбу масъулиятли турнир олдидан жамоага яна бир бор омад тиладилар.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments