Latest news

10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  0 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  10 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  9 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  12 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  7 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  75 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7

ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди News

ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида Хорватия футболи фахрийси, ЎФА техник директорлигига номзод Алёша Асанович ва ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе билан учрашув бўлиб ўтди.

Футбол кундан кунга ривожланиб бормоқда ва мураббийлик, бошқарув фаолиятлари, хусусан, техник директор лавозими доимий равишда билимларни ошириб бориш, замонавий тенденцияларни кузатиш ҳамда жорий этишни талаб қилади. Суҳбат давомида ана шу масалалар ҳақида сўз борди. 



Академиялардаги таълим ва машғулотлар бевосита техник директорлар назорати остида эканлиги, барча жараёнларни ташкил этишда бу мутахассисларнинг билим ва савияси муҳим эканлиги таъкидланди. ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе Ўзбекистонда бу йўналиш бўйича бир қанча лойиҳалар ишга туширилганини айтиб, ФИФА талаблари асосида мутахассисларни тайёрлаш бўйича маълумот бериб ўтди.



Ўз ўрнида, хорватиялик мутахассис Алёша Асанович аввалги ташрифлари давомида бир нечта ҳудудларимизда бўлгани, Ўзбекистонда иқтидорли ва техник жиҳатдан кучли футболчилар кўп эканлигини қайд этди. Бироқ асосий вазифа мураббийларни савиясини янада ошириш, бу борада уларга профессионал ва илмий асосланган таълим беришни янги босқичга олиб чиқиш кераклигини таъкидлади.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар бир қатор йўналишлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар ҳамда олдинда турган режаларни муҳокама қилдилар.



Маълумот учун, Алёша Асанович Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланиб, фаолияти давомида кўплаб номдор жамоалар, хусусан, "Монпелье", "Хайдук", "Вальядолид", "Наполи" ва "Дерби Каунти" каби жамоаларда тўп тепган. Мураббий сифатида Хорватия U-21 ва миллий терма жамоада ишлаган. Техник директор сифатида бир қанча клубларда тажриба тўплаган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика