Latest news

20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  2 20:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  2 19:20ЎФА нега жим?  8 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  20 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  7 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  14 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46

ЎФА қошидаги футбол ҳакамлари академиясининг талаблари эълон қилинди News

ЎФА қошидаги футбол ҳакамлари академиясининг талаблари эълон қилинди

Ҳакамлик тизимини янада ривожлантириш, ёш ҳакамларнинг билим ва тажрибасини ошириш мақсадида ЎФА томонидан Ҳакамлар академияси ташкил этилмоқда.

Ушбу академия ёш ва иқтидорли ҳакамларни тайёрлаш, уларга профессионал даражада билим ва кўникмалар бериш ҳамда ҳакамлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали ҳакамлик фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган.

Академияга футболчилик фаолиятини турли сабабларга кўра якунлаган, жисмонан етук, футбол бўйича билимга эга ва чет тилларини биладиган ёшлар жалб этилади. Ўзбекистоннинг энг тажрибали реферилари, устоз-мураббийлари ва ФИФА инструкторлари ёш ҳакамларни ҳар томонлама кучли, билимли ва профессионал мутахассис сифатида тайёрлашга хизмат қилади.

Академиянинг бошланиши ва танловлар ҳақида батафсил маълумотлар ЎФА расмий саҳифаларида эълон қилинади. Танлов ва талабларга қуйидагилар киритилган:

- Ёш: 18-28 ёш оралиғида бўлиши;

- Антропометрик кўрсаткичлар: эркаклар учун камида 170 см, аёллар учун камида 160 см бўлиши;

- Жисмоний тайёргарлик даражаси;

- Футбол ҳақидаги тушунчаси ва назарий билимлар;

- Компьютер технологиялари ҳамда чет тили, хусусан, инглиз тили бўйича билим даражаси.

Академияда таълим жараёни 6 та модул асосида ташкил этилади ва талабалар махсус экипировка ҳамда керакли жиҳозлар билан таъминланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика