Latest news

02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  0 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  1 00:45Испания - Швейцария  0 00:45Хорватия - Португалия  4 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  1 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  1 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  7 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  49 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  11

Эрон нашри ОФК президентлиги номзодига атаб мақола эълон қилди News

Эрон нашри ОФК президентлиги номзодига атаб мақола эълон қилди

Генерал-майор Муҳаммад Ҳалфан Ал Румайсий, Абу Даби полициясининг шеф-командири ва БААнинг спорт бўйича бош бошқармалари раиси, ОФК президентлигига номзод, Осиё футболи учун сепаратистлик ғоялари билан таҳдид бўлиши иддао қилинмоқда.

Бу ҳақида Эроннинг mashreghnews.ir сайти хабар қилмоқда. 6 апрел куни ОФК президентлигига сайловлар бўлиб ўтади. Бу қитъа футболидаги энг катта воқеа саналади. Бу воқеалар, айниқса, Эрон билан боғиқ масалалар учун ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Зеро, уччала номзод ҳам бу йил президентлик учун кураш олиб боришини эълон қилди.

Биринчиси, амалдаги президент Шайх Салмон, иккинчиси қатарлик Сауд ал Муҳаннадий, учинчиси ва ҳозирда жуда кўп муҳокама ва мунозараларга сабаб бўлаётган Генерал Муҳаммад Халфан ал Румайсийдир.

Эрондаги янгиликлар агентликларининг жар солишича, агарда ОФК президентлик курсисини Румайсий эгалласа, қуйидагилар рўй бериши мумкин:

- Барча масалаларга ҳарбий-сиёсий ҳамда нореалликка асослган ёндашув. У ўз вақтида Абу Даби полициясининг бошлиғи бўлган. У спортдан кўра ҳарбий ва сиёсий ишларда раҳбарлик лавозимларида ишлаганлиги учун ҳам ҳарбий-сиёсий соҳани яхши тушунади. 

- Ал-Румайсий Абу Даби бир неча кун аввал бўлиб ўтган ўзининг биринчи матбуот анжуанида муҳбирларга ранг-баранг ваъдалар берди. Биринчиси, Осиё футболи тараққиётига 320 миллионлик инвестиция киритиш истаги. Эрон нашрларининг ёзишича, бу жуда катта маблағ ва амалга оширилиши қийин бўлган ишдир.

- Сайлов дастурида креативлиликнинг йўқлиги ва ФИФА президенти Жанни Инфантинодан бу борада нусха олинганлигидан ташқари, Осиё футболи тараққиётига миллионлаб долларларнинг киритилиши ҳақида гап боради. Масалан, Осиёда аёллар футболини кўтариш каби бир қатор ваъдалар ҳайратланарли даражада Инфантинонинг сайловолди дастурида ҳам келтирилган ва деярли дастур кўчириб олинган.

- Ал Румайсий Эрон ва қолаверса Осиё футболига сепаратистик ғоялари билан таҳдид солиши мумкин, агарда у ОФКда иш бошласа. Чунки, у Эрон билан боғлиқ масалаларга доим араб мамлакатлари билан биргаликда курашиш кераклигини уқтириб келган. Масалан, у ҳатто, Эрондаги Осиё чемпионлар лигасига келишдан ҳам бош тортган. Лекин, ОФК Румайсийнинг талаблари ҳамда иддаоларига қулоқ солмаган ва БАА клубарига Теҳронда ўйнашга буйруқ берган. 

Мана шундай жиҳатлари учун ҳам ҳозирда Эрон Румайсийнинг ҳокимият тепасига келишини истамаяпти. Бошқа сўз билан айтганда БАА ва Қатар ўртасига ўхшаш можаро футболга қандай зарар келтираётган бўлса, Румайсийнинг келиши билан ушбу можарога ўхшаш янги муаммо пайдо бўлиши мумкин, деб ёзади Эрон нашрлари.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика