Latest news

09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  3 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  7 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   4 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  8 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  16 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  144 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  19 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3

ЎФА “Нефтчи” – “Турон” учрашуви бўйича баёнот берди News

ЎФА “Нефтчи” – “Турон” учрашуви бўйича баёнот берди

Кеча Фарғона шаҳрида Про лиганинг 20-туридан ўрин олган “Нефтчи” (Фаргона) – “Турон” (Яйпан) учрашуви бўлиб ўтди.

Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида ўтган мазкур баҳснинг якунида учрашув ҳакамларига нисбатан қўпол ва тажовузкор муносабатда бўлиб, уларга тан жароҳати етказилди.

Мазкур ҳолат бўйича ЎФA мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди ва Фарғонага етиб борди.

У ерда Ички ишлар вазирлиги ҳамда “Нефтчи” – “Турон” учрашувининг ташкилий ишларига масъул барча ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур учрашув якунида юзага келган можаро бўйича суриштирув ишлари бошланди.

Бунда ҳакамларнинг фаолияти, иккала жамоа футболчилари ва мураббийларнинг ҳамда томошабинларнинг хатти-ҳаракати синчковлик билан ўрганиб чиқилмоқда.

Яқин вақт ичида суриштирув ишлари якунига кўра қўшимча маълумот берилади.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика