Latest news

00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  4 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  15 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  7 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  16

ЎФА майдонида “Наврўз фестивали” бошланди News

ЎФА майдонида “Наврўз фестивали” бошланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тавсиясига биноан Тошкент шаҳар футбол федерацияси 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Наврўз фестивали"ни ўтказишга киришди.

Бундан кўзланган мақсад  Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини шакллантириш, унинг таркибига истеъдодли футболчиларни саралаб-танлаб олишдан иборат.

Саралаб олиш масъулияти яқин ўтмишнинг таниқли футболчиси Азамат Абдураимов зиммасига юклатилган. 16 ёшли ўсмирлар термасини бошқаришга бириктирилган Абдураимов бошчилигидаги селекционерлар гуруҳи  мусобақа давомида Тошкент, Қашқадарё ва Намангандаги истеъдодли футболчиларнинг хатти-ҳаракатларини кузатишади, хулоса қилишади.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси жорий йилда шаклланади, 2019 йили Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Агар саралашдан муваффақиятли ўтса 2020 йил Осиё чемпионати финал босқичида қатнашади. Ушбу қитъа чемпионатида ярим финалга қадар етиб борган ўсмирлар терма жамоаларига эса  2021 йилда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатида қатнашиш йўлланмаси берилади.

Бугун ЎФФ сунъий майдонида иккита ўйин бўлиб ўтди:

20 март.
"Пахтакор" (Тошкент) - "Насаф" (Қарши) – 2:1
"Odil Junior" (Наманган) - "Локомотив" (Тошкент) – 1:1

22 март.
"Odil Junior" - "Спартак"
"Бунёдкор" - "Насаф"

24 март.
"Пахтакор" - "Odil Junior"
"Локомотив" - "Насаф"

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика