Latest news

09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  3 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  20 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  33 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3

«ЎФА жим турмаслиги керак» — Максимум жамоаси концерт дастурида МТЖ футболчиларини қўйга тенглаштирди News

«ЎФА жим турмаслиги керак» — Максимум жамоаси концерт дастурида МТЖ футболчиларини қўйга тенглаштирди

Халқ номидан дея эълон қилинган қўшиқ пайтида саҳнадаги экранда Ўзбекистон Миллий терма жамоаси футболчилари гуёки қўйга тасвирланиб, олдида собиқ бош мураббий Купер қўйилган.

Кулгу яхши, кулдириш қизиқчиларнинг касбий вазифаси. Лекин ҳазил ва кулгу билан камситишни ўртасидаги фарқ фаросат ва фаросатсизлик даражасидек катта.

ЎФАдан мазкур ҳолатга керакли муносабатни кутаман. Ташкилот ҳуқуқшуноси ишлаши керак.

Миллий жамоамиз яхшими ёки ёмонми, барибир ўзбек футболининг юзи. Миллий жамоани очиқчасига камситишга кеча чиққан “қизиқчи”ларнинг қанчалик ҳаққи бор?
Бутун омма олдида миллий жамоа имижини ер билан яксон қилишга тенг бу.

ЎФА жим қараб туришга ҳаққи йўқ. Миллий терма жамоа остида қанчадан-қанча футболчиларимизнинг меҳнати турибди.

Умуман футбол жамоатчилиги учун қаттиқ сигнал. Бунақа савиясиз чиқишларга, мухлисларнинг эҳтиросли изоҳларидан тўғридан-тўғри саҳнада фойдаланадиган “қизиқчилар” билан ҳуқуқий гаплашиш керак. Этика, саҳна одоби ва маданияти қани?, деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида.

 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика