Latest news

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  13 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  1 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  50 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14

ЎФА ҳамда Тожикистон футбол федерацияси ҳакамлик борасида яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқда News

ЎФА ҳамда Тожикистон футбол федерацияси ҳакамлик борасида яқин ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Бугун Тожикистон футбол федерацияси ҳакамлар департаменти раҳбари Рустам Абдуллоев ЎФА меҳмони бўлди.

"Дастлаб ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мамлакатларимиз ўртасида яқин қўшничлик алоқалари ҳамда футболни ривожлантириш борасида ҳаракатлар янги босқичга чиққанидан мамнун эканлигини билдирди. Ўз навбатида Абдуллоев янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканлигини айтди. 

Шундан сўнг ТФФ ҳакамлар департаменти раҳбари ва ЎФА ҳакамлар бўлими бошлиғи Эркин Бахтиёров ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашди. 

Ушбу меморандум асосида кўплаб истиқболли лойиҳаларни бирга амалга ошириш келишиб олинди. Хусусан, ўзаро тажриба алмашиш, ўзаро йиғинларини биргаликда ташкил этиш, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг маҳаллий чемпионат учрашувларини бошқаришга ўзаро тажрибали ҳакамларни жалб этиш амалиётини йўлга қўйиш каби таклифлар мақулланди", – дейилади ЎФА расмий хабарида.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика