Latest news

19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  4 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:30Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  18 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  5 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  26 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

ЎФА Ҳакамлар бўлими "Олимпик" - "Пахтакор" учрашувидаги вазиятларга баҳо берди News

ЎФА Ҳакамлар бўлими "Олимпик" - "Пахтакор" учрашувидаги вазиятларга баҳо берди

Coca Cola Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган “Олимпик” — “Пахтакор” (1:1) учрашувидаги айрим вазиятлар ЎФА Ҳакамлар бўлими томонидан ўрганиб чиқилди

Хусусан, ўйиннинг 12-дақиқасида “Пахтакор” аъзоси Икром Алибоев рақибнинг оёғига бутсанинг таг қисми билан ўта қўпол зарба берди. Учрашув бош ҳаками аввал сариқ карточка кўрсатди, сўнг VAR уни мониторга таклиф қилгач, қарорини қизил карточкага алмаштирди. Мутахассислар фикрига кўра, қизил карточка тўғри берилди. 

57-дақиқада “Пахтакор” футболчиси рақибидан илгарилаб кетаётганда ҳимоячи уни қўли билан тўхтатди. Ҳакам жарима тўпи ва ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди. Аммо VAR вазиятни кўргач, сариқ карточка қизилга ўзгартирилди. 

Ушбу вазиятда Ҳакамлар бўлими қуйидаги критерийларга тўхталиб ўтди: 

• ҳимоячи қўполлик ишлатмаганида ҳужумчи дарвозабон билан яққол бирга бир чиқиш имкониятига эга эди;

• ҳужумчига нисбатан қўполлик ишлатилган вақтда унинг тўп билан масофаси жуда яқин эди;

• қўполлик ишлатилган вазиятда дарвозабон ҳам ўз жойида қолган эди. Агарда дарвозабон ўрнини тарк этиб, тезлик билан тўпга эга чиққанда вазиятга бошқача баҳо бериш мумкин бўлар эди. Шулардан келиб чиқиб, мутахассислар кўрсатилган қизил карточкани тўғри деб баҳоладилар.

Бундан ташқари, 69-дақиқада “Олимпик” футболчиси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам ўйинни давом эттиришни кўрсатди. VAR ҳакамлари такрорий лавҳаларни синчиклаб кўриб, пеналти белгилаш учун яққол асос йўқ эканлигига ишонч ҳосил қилишди. Мутахассислар бош ҳакам чиқарган қарор тўғри эканлигини тасдиқлашди.

Rating: -83   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика