Latest news

13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  0 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  3 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  2 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  6 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  18 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  47 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2

ЎФА энг яхшилар қаторига нега Жасур Яхшибоевни қўшмади? News

ЎФА энг яхшилар қаторига нега Жасур Яхшибоевни қўшмади?

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2020 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.

Қизиғи шундаки, номзодлар орасида Беларусь чемпионатида тўп тепаётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев йўқ. Шу ўринда энг яхши бўлишга номзодларни келтириб ўтсак: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Элдор Шомуродов ("Женоа"), Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") ва Ойбек Бозоров ("Насаф"). 

Албатта, бизнинг рўйхатда номи келтирилган фтуболчиларга эътирозимиз йўқ, чунки улар ҳам бу мавсум кўп меҳнат қилишди. Бироқ Жасур Яхшибоев ҳам рўйхатдан жой олишга ҳақли эди.

Нима учун? Биринчидан, Яхшибоев йил бошида "Энергетик-БГУ" сафига йўл олиб, бир давра ушбу жамоада ҳаракат қилди ва биринчи давранинг энг яхши тўпурари бўлди. Ўшандаёқ у ҳақда беларуслик журналистлар Жасур - ҳақиқий топилма, у - кашфиёт деб ёза бошлашди. 

Иккинчи даврада ўз жамоасини алмаштириб, Солигорскнинг "Шахтёр" клубига ўтган Яхшибоев якунда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, тўпурарлар пойгасида 16та гол билан иккинчи бўлди. 

Бизнингча, унинг УЕФАга аъзо мамлакатда чемпион бўлгани ҳамда тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллаганиёқ Ўзбекистонда энг яхшилардан бири бўлишга асос бўла олади. Қолаверса йил якунида Беларусь футбол федерацияси томонидан айнан Жасур Яхшибоев энг фойдали футболчи деб топилди. 

Бу ўринда яна бир масала бор. Эсингиздами, карантин жуда авжига чиққан бир пайтда ҳеч қаерда футбол ўйналмаётганди. Лекин биргина Беларусда чемпионат давом этди ва ҳаммамиз фақат Яхшибоевни кузатишга ўтдик. Буни ҳам ёддан чиқармаслик зарур.

Хуллас, мана шу сабаблар туфайли ҳам Яхшибоев ЎФА томонидан эътироф этилишга лойиқ эди, ҳар ҳолда у Шомуродов ва рўйхатдаги бошқалардан кам меҳнат қилгани йўқ. 

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика