Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

ЎФА "Бухоро" мураббийи ва Иван Соловьёвни жазолади News

ЎФА "Бухоро" мураббийи ва Иван Соловьёвни жазолади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг йиғилиши ўтказилди.

Унда Суперлига 1-тур учрашувларидан сўнг “Бухоро” футбол клуби бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев ҳамда “Навбаҳор” футбол клуби ўйинчиси Иван Соловьёвга нисбатан интизом чорасини қўллаш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, Coca Cola Суперлига 1-тури доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжумани вақтида “Бухоро” футбол клуби бош мураббийи Мухсин Муҳаммадиев учрашув ҳакамларининг ўйин давомида қабул қилган қарорларини ҳақорат қилиб, бу билан Ўзбекистон профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақаларни ўтказиш Регламентида белгиланган учрашув расмий шахсларига нисбатан протест ва шикоят билдириш тартибига риоя қилмагани учун унга нисбатан Интизом кодексининг 2-бўлим 5.39-бандига мувофиқ моддий жарима белгиланди.

Шунингдек, Coca Cola Суперлига 1-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг “Навбаҳор” футбол клуби ўйинчиси Иван Соловьёв ижтимоий тармоқларда учрашув бош ҳаками шаънига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун унга Интизом кодексининг 2-бўлим 5.38-бандига мувофиқ моддий жарима белгиланди.

Rating: -93   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика