Latest news

09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  0 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  2 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  5 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  3 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  8 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  12 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0

ЎФА бўлим бошлиғи Испания ФФси томонидан ташкил қилинган мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда News

ЎФА бўлим бошлиғи Испания ФФси томонидан ташкил қилинган мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджонов жорий йилнинг январь ойидаги Испания пойтахти Мадрид шаҳрига қилган ташрифи вақтида Испания футбол федерацияси техник директори Фернандо Йерро ва Мураббийлар тайёрлаш Қўмитаси директори Эдуардо Катурла билан учрашув ўтказган эди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ва Испания футбол федерацияси ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилгани хақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

Ҳозирда ушбу учрашувда имзоланган бир қатор келишувларга асосан Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг футбол академиялари фаолияти бўлими бошлиғи Зокиржон Холиқов Испания Қироллик футбол федерацияси томонидан  ташкил қилинаётган УЕФАнинг "А" лицензиясини берувчи интенсив мураббийлик курсларида таҳсил олмоқда.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан нафақат футболни ривожлантириш, балки ушбу соҳада фаолият кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика