Latest news

18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  0 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  6 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  3 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  7 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  11 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  22 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  7 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4

ЎФА англиялик мутахассислар билан футбол маҳорат мактаблари фаолиятига оид учрашув ўтказди News

ЎФА англиялик мутахассислар билан футбол маҳорат мактаблари фаолиятига оид учрашув ўтказди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистондаги биринчи инглиз футбол академияси ҳисобланган “Brooke House College Football Academy” мутахассислари билан учрашди.

"Инглиз футбол академияси вакиллари халқаро талаб ва стандартлар асосида юртимизда ёш футболчиларни тайёрлашда Англия тизимини амалга тадбиқ этиш, ўқув-машқ жараёнларини самарали ташкиллаштириш ва мусобақаларни ўтказиш бўйича фаолият олиб борилаётганини таъкидлаб ўтди.

Англиялик мутахассислар Ўзбекистондаги футбол маҳорат мактабларини янги босқичга кўтариш, юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш тизимини янада ривожлантириш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Шунингдек, 2021-2022 ўқув йили аввалида Ўзбекистондаги барча умумтаълим, спорт ва футбол маҳорат мактабларида футболга қизиқувчи ёш ўқувчилар ўртасида селекция ишларини амалга ошириш, турли хил футбол фестивалларини биргаликда ташкиллаштириш каби масалалар муҳокама этилди.

Равшан Эрматов англиялик мутахассисларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси билдирилган таклифлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини билдирди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика