Latest news

07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  8 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2

Одилга дам, Черанга ёрдам... News

Одилга дам, Черанга ёрдам...

Дастлабки турдан сўнг танқидлар ёмғири остида қолган "Пахтакор" бугун қийин баҳсдан 3 очко олиб кетди.

Al-Taawoun

AFC Champions League Grp. D . Round 2

11/04/2022, 02:15

1
:
0
Finished

Pakhtakor Tashkent

Khozhimat Erkinov - 83'

45'
90'
59'  Hazzaa Al-Hazzaa (Faisal Mohamed)
59'  Sumayhan Alnabit (Hassan Al Omiri)
77'  Mostafa Fathi (Nawaf Al-Rashwodi)
90'  Ryan Al Mousa
90'  Leandre Tawamba Kana
44'  Dragan Ceran
68'  Oliver Sarkic (Ikrom Alibaev)
68'  Azizbek Turgunbaev (Khozhimat Erkinov)
83'  Khozhimat Erkinov
83'  Ikrom Alibaev
88'  Ikrom Alibaev
90'  Sherzod Azamov
90'  Sardor Rashidov (Jasur Yakubov)

"Ал Таавон" билан ўйинда Шерзод Аъзамовнинг сафга қайтиши мудофаадаги хатоларни максимал даражада камайтиргани рост. Шунингдек, мазкур 90 дақиқалик Славче Войнески эътибор қаратиши лозим бўлган бир қанча масалаларни ойдинга олиб чиқди...

"Нуқта" устида ишлаш керак

Бугунги ўйини учун "шерлар"ни алқаш шарт эмас. Шунчаки, "Ал Таавон" Саудиянинг барча даврларда қаршимизга чиққан энг кучсиз жамоаси эди (буни ички чемпионатдаги турнир жадвали ҳам тасдиқлаяпти). Тўғри, натижа ижобий бўлди, буни биров инкор қилолмайди. Лекин вазиятларни якунлаш борасида керагидан ортиқ оқсалгани ҳам факт. 

Муатаз Бағавини дастлабки 70 дақиқада Рашидовнинг узоқ масофадан йўллаган 2 зарбаси безовта қилди, холос. "Пахтакор" кўплаб ҳужумлар ташкил қилди, аммо вазиятларга якуний нуқтани қўювчи "таран" етишмади. Шу туфайли "Ал Таавон" жарима майдонида тўпнинг ўнгдан чапга, сўлдан яна ўнгга учган эпизодларнинг гувоҳига айландик. 

Славче Войнески Черандан "найзанинг учи" сифатида фойдаланаётган эди. Драганнинг "Пахтакор"даги вазифасини билмайдиганлар ортиқ бир қўлнинг бармоғича қолди. Рақиблар жамоани "бўғиш"нинг энг осон йўли сербиялик футболчини "блоклаш" эканини англашади. Шундай онларда масъулиятни сардорнинг елкасидан оладиган ёрдамчи керак.

Бугун мазкур вазифасини ҳақиқий Сардор бажариши керак эди. Баъзи вазиятларда у 2015 йилда Саудия Арабистони дарвозасига кипернинг оёқлари орасидан тўп киритган Рашидовга ўхшамай қолгани кўринди. Узоқдан голлар урадиган Азизнинг ўйини чиқмаяпти. "Гол машинаси" деб олинган Шаркич кўпроқ идиш ювадиган машинага ўхшаяпти. Захирадаги Мираҳмадов эса топ-форвардлар сирасига кирмайди. 

Шундай экан, Войнески реализация устида жиддий бош қотириши керак. Йўқса, келгуси баҳсларда ҳам Эркиновга умид боғлашдан ўзга чора йўқ.

Стандартларни қадрлаш керак

"Сепахон"га қарши баҳс "Пахтакор"нинг стандарт вазиятларда анчайин ожизлигини кўрсатиб берди. Шукр, бугун жарима ёки бурчак зарбасидан кейин гол ўтказилмади. Аммо олдинги чизиқдаги вазиятлардан ҳам наф чиқмади. Ваҳоланки, "шерлар" 5 бор "корнер", яна рақиб дарвозаси яқинидан бир қанча жарима тўпи тепишди. Буни Суперлигада "Динамо" ёки "Навбаҳор" кечириши мумкин. Навбатдаги рақиб — "Ал Дуҳайл" эса раҳмдил эмас. Буни Доха клубининг ўзбек жамоаларига қарши статистикаси ҳам айтиб турибди.

Ҳамробековга танаффус керак

Замонавий футболда марказни эгаллаган жамоа ғалаба қозонади. "Пахтакор" учун майдоннинг ўртасидаги вазиятни назорат қиладиган асосий фигура Одил Ҳамробеков саналади. У бугун ҳам вазифасини қусурсиз бажаришга ҳаракат қилди. Бироқ, "Духайл" билан биринчи ўйинда Алибоевни асосийга, Собирхўжаевни орқароққа ўтказиб, Одилни захирада қолдириш нисбатан фойдалироқ бўлади (энг камида футболчи учун). Чунки Ҳамробеков охирги 16 кунда жами 5 та расмий учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди (Қирғиз Республикаси, Уганда, "Навбаҳор", "Сепахон" ва "Ал Таавон"га қарши). Унда ўйнаш учун иштиёқ қанчалик кучли бўлмасин, инсон организми толиқиши аниқ. Олдинда турган тиғиз тақвимда яна 4 та муҳим баҳс бор. Уларнинг барчасида Ҳамробековни илк дақиқалардан майдонга тушириш ярим ҳимоячини жароҳат сари етаклаш билан баробар...

мутолаа учун: Нега Қосимовнинг "кетмони учмаяпти"?

Author :
Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика