Latest news

18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  0 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:30Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 2:0 (Матнли трансляция)  16 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  7 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  36 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  6 14:23"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин  2 13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  4

Одил Ҳамробеков: "Стадионга келган мухлислар ажойиб муҳит яратишди" News

Одил Ҳамробеков: "Стадионга келган мухлислар ажойиб муҳит яратишди"

Ўзбекистон ва Сурия ўртасида ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков сайтимизга қисқа интервью берди.

- Одил, ўйин қандай ўтди?

- Расмий ўйинлар бошланишидан олдинги охирги ўртоқлик учрашувимиз эди. Ўйлайманки, бу ўйинни яхши ўтказдик ва ғалаба қозондик. Стадионга келган мухлислар ҳам ажойиб муҳит яратишди. Ўйин ҳақидаги фикрларга келадиган бўлсак, ўйиндан ўйинга мураббийнинг топшириқларини яхши бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Энди буёғига расмий ўйинлар қолди. Бу ўйинларда ҳам яхши ҳаракат қилмоқчимиз, чунки бизни келгусида жиддий ўйинлар кутмоқда.

- Сир эмаски, майдонда чим туфайли иккала жамоа ҳам қийналди. Нима деб ўйлайсиз, ўйин ўтказмай туриш керакмиди?

- Майдонни синаб кўриш керак эди. Ўйинларни ўтказиб ҳам тўғри қилишди. Расмий ўйингача майдоннинг камчиликлари ҳамда сифати кўриб олинди. Ўйлаймизки, расмий ўйинларгача бу муаммолар бартараф этилади.


Алишер Остонов ёзиб олди.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика