Latest news

13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  2 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  1 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  3 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  3 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  8 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  2 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  9 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  7 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  20 04:38"У менга ҳатто илтимос ҳам қилмай қўйди" — Педри Ферран Торреснинг "шахсий ҳайдовчисига" айлангани ҳақида ҳазиллашди  0

Одил Ҳамробеков: “Мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан” News

Одил Ҳамробеков: “Мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан”

“Насаф”-“Тракторсози” (2:1) учрашувида жамоамиз футбол мактаби тарбияланувчиси, 18 ёшли Одил ҲАМРОБЕКОВ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, стадионга йиғилган минглаб мухлислар олқишига сазовор бўлди.
Эътиборли томони у Осиё чемпионлари лигаси мусобақасида дебют ўйинини ўтказаётганига қарамай, майдонда ўта ишончли ҳаракат қилди. Ўйиндан кейин “Насаф” устози бу футболчининг ҳаракатлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Ҳамробеков клуб расмий веб-сайтига ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- ОЧЛ баҳсларида оддий рақиб бўлмаслигини барча билади. Ўйин олдин рақибимиз иштирокидаги ўйинларни жиддий ўрганиб, мураббий барчамизга керакли кўрсатмаларни берган эди. Очиғи, асосий таркибда тушганимдан жудаям хурсанд бўлдим ва мураббийимиз кўрсатмаларини бекаму кўст бажаришга уриндим. Вазифам – рақиб ҳужумини майдон марказига яқин жойда “бузиш” эди.  Тўғри, биринчи бўлимда унчалик ўйинмиз қовушмади. Мавсумнинг биринчи расмий ўйини, қолаверса бир кун олдин ёққан ёғингарчилик туфайли майдоннинг ҳолатиям бизни бироз эҳтиёткорликка ундади. Аммо иккинчи бўлимдаги иккита тезкор гол бизга катта мадад бўлди. Шу боис иккинчи 45 дақиқаликда кўпроқ жамоа ҳужумларига ҳам қатнашиб турдим.

 
-Рақибнинг етакчи ўйинчиси Эрон миллий терма жамоаси аъзоси Адрианик Теймурян билан майдонда бир неча маротаба тўқнаш келдинглар. У ҳақда қандай фикрдасиз?

 
-Илгари ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида қатнашган бўлсамда, ОЧЛ бу умуман бошқа савиядаги турнир эканлигига бевосита гувоҳ бўлдим. Тўғри, ўйин давомида кўп марта “Тракторсози” етакчисига қарши кураш олиб бордим. Бу каби тажрибали футболчиларга қарши ўйинлар мен учун мактаб вазифасини ўтаб беради. Бу каби ўйинларда жамоадошларимни қўллаб-қувватлаши мен учун муҳим. Кечаги уйинда улар бу борада менга катта ёрдам беришди.  Бунинг учун барчага раҳмат дейман. Насиб этса кейинги ўйинларда ҳам мураббийимиз ишончини оқлаш учун ҳаракат қиламан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика