Latest news

08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  40 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  13 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  63 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  21 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3

"Odil Cup" -2016 энг яхши футболчилар тақдирландилар News

"Odil Cup" -2016 энг яхши футболчилар тақдирландилар

Кеча Наманган шаҳрида якунига етган, "Odil Cup" мусобақасининг сўнггида, икки авлод вакиллари сафида ҳаракат қилган энг яхши футболчилар рағбатлантирилдилар.

Унда, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоаси вакиллари эсдалик совғалар билан қатнашдилар.

Мазкур авлод вакилларини тақдирлаш "Нефтчи" жамоаси раҳбариятининг зиммасига тушди. Фарғоналиклардан, клуб раиси Рустам Абдуллаев, спорт ишлари директори Шерзод Раимжонов, бош мураббий Андрей Фёдоров ва катта мураббий Мурод Исмоилов иштирок этдилар.


2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ичида энг яхшилар:

Номинациялар қуйидагича кўриниш олди:

Энг яхши дарвозабон: Набиев Абдуҳамид ("Истиқлол") .

Энг яхши ҳимоячи: Ёқуббоев Юнусхон ("Баркамол").

Энг яхши ярим ҳимоячи: Маъруфжонов Абдулборий ("Asia").

Энг яхши ҳужумчи: Жўрабоев Асадбек ("Навбаҳор").

Бу ёшдаги футболчиларни "Навбаҳор" жамоаси вакиллари эсдалик совғалари билан тақдирладилар. Унда клуб Вице-президенти Олимжон Қосимов, жамоа директори Ғанишер Исмоилов, мураббий Мустафо Байрамов ва футболчи Хайрулла Каримов қатнашдилар. 


2002 йилларда таваллуд топган футболчилар ичида энг яхшилар:

Номинациялар қуйидагича кўриниш олди.

Энг яхши дарвозабон: Азимжонов Азиз ("БЎСМ-1").

Энг яхши ҳимоячи: Исмоилов Раҳматбилол ("Нефтчи").

Энг яхши ярим ҳимоячи: Мўминов Олимжон ("Косонсой").

Энг яхши ҳужумчи: Қаюмбоев Абдурасул ("Навбаҳор").

Номинациялардан ташқари, "Imkon Plyus" савдо бренди ҳомийлигида, яна тўрт кишига эсдалик дипломлари топширилди:

Биринчилардан бўлиб, турнирни бошидан охиригача катта ёрдам берган Наманган вилояти футбол федерацияси вице-президенти Баҳром Холмирзаевга, кейин "Навбаҳор" жамоаси матбуот котиби Шавкат Содиқовга. Турнир давомида ташкилотчиларга жуда катта ёрдам берган "Навбаҳор" жамоаси мухлисларига аталган дипломни Жаҳонгир Шарифий, Одил Аҳмедов томонидан қабул қилиб олди.


Шундай фарзандни оқ ювиб, оқ тарагани ва Ватан хизмати йўлида тўғри тарбия бергани учун, "Championat.asia" ва ўзбекистонлик футбол ишқибозлари номидан, Одил Аҳмедовнинг отаси, Олим акага фарзанди учун махсус диплом топширилди.


"Эл учун хизмат қилаётганидан бағоят хурсандман", - дея қисқа фикр билдирдилар, Олим ака Аҳмедов.

Хайрулла Холиқов ва Жасур Асланов.


Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика