Latest news

07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  29 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2

"Odil Cup-2016". 2-турда "Истиқлол" ва "Навбаҳор"дан ғалабалар News

"Odil Cup-2016". 2-турда "Истиқлол" ва "Навбаҳор"дан ғалабалар

Tags :  Odil Cup-2016
Сайтимиз орқали кеча хабар бериб ўтганимиздек, Наманган шаҳрида 2002 ва 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасида Odil Cup-2016 болалар футбол фестивали старт олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан реклама шартномаси имзолаган “Imkon Plyus” компанияси бош ҳомийлигида ташкил этилган болалар футбол турнирида 8та жамоа иштирок этмоқда. Кеча иккала ёш тоифасидаги футболчилар 1-тур баҳсларини ўтказишганди. Бугун куннинг биринчи ярмида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. 

Наманган вилоят футбол федерациясига қарашли "Умид" стадионида дастлаб 2004 йилда туғилган футболчилардан иборат Наманганнинг иккита жамоаси ўзаро баҳс олиб борди. "Баркамол" ва "Навбаҳор" қарама-қаршилигида "Навбаҳор" футболчиларининг қўли баланд келиб, улар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Айтиш мумкинки, бу ўйин турнирнинг энг қизиқарли кечган баҳсларидан бири бўлди. 

Ўйин бошиданоқ қизғин тус олди ва охиригача шундай давом этди. Иккинчи учрашув эса "Истиқлол" ва "Азия" жамоаслари ўртасида кечиб, бунда фарғоналиклар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келишди. Бугун тушдан сўнг 2-тур баҳслари давом эттирилади. Бу сафар 2002 йилда туғилган футболчилар майдонда баҳс олиб боришади. 

Odil Cup-2016. Иккинчи кун учрашувлари (2004 й.) 

"Баркамол" (Наманган) - "Навбаҳор" (Наманган) 1:2

Голлар: Муҳиддинов Абдулазиз - Жўрабоев Асадбек (2та)

Энг яхши ўйинчилар: Собиржонов Муҳаммадюсуф - Алижонов Искандар

Бош ҳакам: Максим Нехочин 



"Истиқлол" (Фарғона) - "Азия" (Андижон) 1:0

Гол: Исмоилҳожиев Акбар

Энг яхши ўйинчилар: Исмоилҳожиев Акбар - Маъруфжонов Аброрий

Бош ҳакам: Рифат Одилов


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика