Latest news

07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  29 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2

"Odil Cup - 2016". 1-турда "Навбаҳор"-04 ва "Баркамол"-04дан ғалабалар News

"Odil Cup - 2016". 1-турда "Навбаҳор"-04 ва "Баркамол"-04дан ғалабалар

Бугун Наманган шаҳрида 2002 ва 2004 йилда туғилган футболчилар ўртасида Odil Cup – 2016 болалар футбол фестивали старт олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан реклама шартномаси имзолаган “Imkon Plyus” компанияси бош ҳомийлигида ташкил этилаётган болалар футбол турнирида жами 8та жамоа иштирок этмоқда. 


Бугун куннинг биринчи ярмида иккита учрашув бўлиб ўтди. Бунда “Баркамол” – “Asia”, “Навбаҳор” – “Истиқлол” ўйинлари ўтказилди. Ҳар иккала учрашув ҳам Наманган вилояти футбол федерациясига қарашли сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтди. 

Биринчи ўйинда “Баркамол” жамоаси футболчилари 5:0 ҳисобида зафар қучган бўлишса, иккинчи беллашув “Навбаҳор”нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Мусобақа ташкилотчилари томонидан ҳар бир ўйин охирида ҳар иккала жамоадан “Учрашувнинг энг яхши футболчиси” танлаб олинди ва уларга эсдалик совғалар топширилди.

Своғаларни болакайларга Наманган вилоят фтубол федерацияси вице-президенти Баҳром Холмирзаев топширди. Тушдан сўнг яна иккита учрашув бўлиб ўтади. Ундан олдин эса Odil Cup – 2016 футбол фестивалининг тантанали очилиш маросими ташкил этилади. Бунда ўзбек футболининг ёрқин намояндаларидан бири Одил Аҳмедовнинг ўзи ҳам иштирок этади. 


Шу ўринда мазкур мусобақани ёритишда сайтимиз ходимларига яқиндан кўмак бериб келаётган Наманган ВФФ вице-президенти Баҳром Холмирзаев,  

Odil Cup – 2016

2004 йилда таваллуд топган жамоалар.

1-тур.

“Баркамол” – “Asia” 5:0

Бош ҳакам: Азам Ражаббоев

Голлар: Ёқуббоев Юнусхон (5, 17, 46), Муҳиддинов Абдулазиз (31, 41).

“Баркамол”: Ш.Отахонов, А.Содиқов, М.Собиржонов, А.Абдуҳамидов, А.Тошмирзаев, Ю.Ёқубов (с), О.Жамолиддинов, А.Умаров, А.Муҳиддинов, Ҳ.Жакбаралиев, С.Ахроров.

Захирадан тушганлар: А.Турсунбоев, М.Ҳамидуллаев, М.Фазлиддинов, Х.Иминжонов,  А.Маҳмудхонов

Мураббий: Ш.Отахонов

“Asia”: А.Раҳматов, Ҳ.Эргашев, М.Абубакиров, А.Атхамов, А.Неъматуллаев, Э.Камолиддинов, И.Миркомилов, А.Мадаминов, М.Баҳодиров, Ш.Рустамов, А.Маъруфжонов.

Захирадан тушганлар: М.Садиров, Н.Авазбеков, А.Ҳалилов, О.Хонимов.

Мураббий: Т.Бозоров 

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Ю.Ёқуббоев – М.Баҳодиров.


“Навбаҳор” (Наманган) – “Истиқлол” (Фарғона) 3:0

Голлар: Х.Садриддинов (5), Д.Абдужабборов (17), Х.Шарифий (20). 

Бош ҳакам: Раҳим Ғофуров.

“Навбаҳор”: А.Востяков, М.Абдуллаев, М.Муродиллаев, Н.Мирзараҳимов, А.Насимов, Ш.Исоқжонов, С.Ўринбоев, А.Жўрабоев, Х.Шарифий, Х.Садриддинов, Ж.Абдужабборов.

Захирадан тушганлар: О.Маматов, Ғ.Юсуфжонов, А. Эргашалиев, И.Алижонов, Ж.Аҳмаджонов.

Мураббий: Р.Ражабоев.

“Истиқлол”: Ҳ.Набиев, А.Зоиров, А.Мамадалиев, М.Аҳмаджонов, А.Аҳмаджонов, О.Собиров, М.Дадахонов, А.Ҳабибуллаев, А.Исмоилхожиев, О.Зокиров, Ш.Абдувалиев.

Захирадан тушганлар: С.Ўринбоев, А.Абдуллаев, М.Олимхонов, М.Тожиев, А.Қурбонов.

Мураббий: К.Нурматов.

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси:  А.Жўрабоев – Ҳ.Набиев.


Хайрулла Холиқов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика